Нора Гжакова (туғ. 1992-йил 17-август, Гжакова, Югославия) — косоволик дзудочи, 57 кг гача вазн тоифасида, Косово терма жамоаси аъзоси. 2016-йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари иштирокчи ва 2020-йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари чемпиони, Европа чемпиони, Европа ўйинлари ва Жаҳон чемпионати ғолиби.

Нора Гжакова
Шахсий маълумотлари
Жинси аёл
Фуқаролиги Kosovo bayrogʻi Косово
Таваллуд санаси 1992-йил 17-август (1992-08-17) (34 ёш)
Гжакова, Югославия
Вазни 57 кг гача
Спорт
Қайси спорт дзудо
Спорт мукофотлари
Ёзги Олимпиада ўйинлари
Олтин Токио 2020 57 кг
Дзудо бўйича Жаҳон чемпионати
Бронза Будапешт 2021 57 кг
Европа ўйинлари
Бронза Боку 2015 57 кг
Кумуш Минск 2019 57 кг
Дзудо бўйича Европа чемпионати
Бронза Қозон 2016 57 кг
Бронза Варшава 2017 57 кг
Олтин Тел-Авив 2018 57 кг
Бронза Лиссабон 2021 57 кг

Биографияси

1992-йил 17-майда Нора Гжакова туғилган. Акил Гжаковнинг укаси косоволик дзудочи, Европа чемпиони.

Фаолияти

Европанинг уч карра бронза медали соҳиби (2015, 2016, 2017)[1]. 2016-йил 21-апрелда Қозон шаҳрида (Россия) ўтказилган дзудо бўйича Европа чемпионатида бронза медалини қўлга киритди[2]. Ўша йили у Рио-де-Жанейродаги (Бразилия) Ёзги Олимпиада ўйинларида у атиги 9-ўринни эгаллади.

2018-йилда Тел-Авивда (Исроил) бўлиб ўтган Европа чемпионатида 57 кг гача бўлган вазн тоифасидаги Нора Гжакова финалда германиялик дзудочи Тҳереса Столлни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди[3].

2019-йилда Минскда (Беларус) бўлиб ўтган Ёзги Европа ўйинларида 57 кг гача бўлган вазн тоифасида у финалда россиялик спортчи Даря Межецкаяга ютқазиб, кумуш медални қўлга киритди[4].

2021-йилнинг апрел ойида Португалия пойтахти Лиссабон шаҳрида бўлиб ўтган Европа чемпионатида Нора сўнгги жангида грузиялик спортчи Этери Липартелиани мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритди. 2021-йил июн ойида Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Нора Гжакова 57 кг гача вазн тоифасида учинчи ўрин учун курашда сербиялик спортчи Марика Перишични мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритди[5].

2021-йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтган Ёзги Олимпиада ўйинларида спортчи 57 кг гача вазн тоифасидаги финал жангида франсиялик Сараҳ-Лéониэ Cйсиқуэни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди[6].

Манбалар