Norah Aiton
Нораҳ Аитон (1903-1988) модернистик услубнинг дастлабки тарафдори бўлган британиялик архитектор. Тахминан 1930-йилда у шериги Беттй Сcотт билан Аитон ва Сcотт архитектура амалиётини амалга оширишди. Уларнинг энг машҳур иши Дербидаги Аитон & Cомпанй қувурларни ишлаб чиқарувчи компания учун қилган офис биноси эди. Бу модер услубида қўлланган илк бинолар қаторида. Шу билан бирга ушбу бино ўша вақтдаги кам сонли аёл архитекторлар томонидан лойиҳалаштирилган бино сифатида ёдда қолган.
Таржимаи ҳоли
Аитон 1903-йил 13-июнда Лондонда туғилган[1]. Никоҳидан олдин Голландия фуқароси бўлган. У Стоопнинг қизи ҳисобланади[2]. Отаси Жоҳн Артур Аитон пўлат қувурлар ишлаб чиқарувчи компанияга асос солган муҳандис. Жоҳн Дерби шаҳрида ўз бизнесини йўлга қўйган таниқли шахсга айланди[3][4]. Аитон икки укаси ва ота-онаси билан Дербига кўчиб ўтган. У ердаги Гиртон коллежига борди ва 1923-йилда Cамбридг Матҳематиcал Трипосида ўқиди[5]. Лекин 1924-йилда Cамбридг архитектура мактабида ўқиш учун Британия меъморлари Қироллик институтига (РИБА) йўл олади. Нораҳ у ерда стипендия соҳибига айланди. Аммо курсни охиригача тугатмади[6]. У Арчитеcтурал Ассоcиатион Счоол(ААС) мактабида ўқишни давом эттирди. У мактабда 1 929-йилгача ўқиди ва РИБА дипломини олди.
Арчитеcтурал Ассоcиатион Счоолда Нораҳ келажакдаги бизнес шериги Беттй Сcотт билан учрашди[7]. ААС ўқув дастури ҳали модернизмни ўз ичига олмаган эди. Аммо Аитон континентал модернистик дизайндан хабардор бўлган. У Голландияга бир неча бор саёҳат қилган ва ПЖҲ Куйперс офисида ишлаган[8]. 1933-йилда Седгwиcк, Cоллинс &амп; Cо компаниясининг эгаси Николаас Толленаарга турмушга чиқди. У 1934-йилда Британия фуқаролигини олди[9][10]. Нораҳ профессионал равишда Нораҳ Аитон номи билан танилган. Аммо, турмушга чиққанидан сўнг Нораҳ Толленаар исмидан ҳам фойдаланган.
Фаолияти
Аитон интервю бераётганида „пўлат ва шишадаги ултра замонавий дизайнларга“ иштиёқи ҳақида гапирган[7][11] ва у қисман Пиэт Мондриан санъатидан илҳомланган Де Стижл номли Голландия дизайн мактабига қойил қолган. Стоке Погесда Сcоттнинг ота-онаси учун уйни лойиҳалаштиргандан сўнг, ҳамкорликка Дербидаги Аитоннинг отасининг ишлаб чиқариш майдончаси учун офислар яратиш имконияти берилди. Эклектик Сcоттдан фарқли ўлароқ, Аитон модернизмга чин дилдан иштиёқманд эди[11].

Аитоннинг отаси архитекторларга[12] ҳарбий кемалар ва электр станциялари учун қувурларни етказиб берувчи заводга эга эди. Уларнинг дизайни билан эса қизи Аитон шуғулланар эди[7]. Бу Аитон & Cо жамоасининг юқори сифатли қувурлардан фойдаланишда ёрдам берди. Қувурлардан ички панжараларда ва бошқа жойларда фойдаланилди[13].
Тарихий Англия буни „замонавий ёки халқаро архитектура услубининг жуда яхши ва жуда эрта намунаси“, „аёл архитекторлар ҳамкорлиги томонидан ишлаб чиқилган энг қадимги саноат биноларидан бири“, — деб атайди[14]. Арчитеcц Жоурнал уни „юқори технологияли дизайннинг дастлабки наъмунаси“, — деб таърифлаган[15].
Аитон ва Сcотт Лондон шаҳридаги Слоан кўчасида жойлашган биноларнинг бирида иш олиб боришган. Уларнинг бошқа лойиҳаларига босмахона[11], Числеҳурстдаги маймун қафаслари ва балиқ аквариумларидан ташкил топган хусусий ҳайвонот боғи[16], черковлар ва турли хусусий уйлар киради[7]. Уларнинг ишлари матбуотда, китобларда, савдо журналларида, РИБА кўргазмаларида намойиш этилган. Аммо улар модерн услубидаги дизайннинг асосий тарихига киритилмаган[7]. Архитектура тарихчиси Лин Wокер ва бошқалар бу ҳолат ҳақида Буюк Британиядаги модернистик архитектура тарихи эркаклар нуқтаи назаридан ёзилганлиги билан изоҳлашади[7][17]. Аитон 20-30 ёш оралиғида бир неча бор „аёл архитектор“ сифатида танилишга улгурди[11]. Унинг ишларига аёллар фаолиятидаги янги шахслардан бири сифатида қарашади[18]. 1935-йилда ААС аёл меъморларининг лойиҳалари кўргазмасини ўтказганида Лондонда 40 га яқин аёл меъморлар борлиги айтилган[16].
Кейинги фаолияти
Аитоннинг фаолияти Иккинчи Жаҳон уруши бошланганидан кейин давом этмаган бўлса-да[19], унинг санъат ва дизайнга қизиқиши давом этди. У замонавий санъат жамияти аъзоси бўлган[20] ва декоратив санъат тўпламига эгалик қилган[21]. Нораҳ Раул Дуфининг амакиваччалари Кесслер оиласининг портретига муаллифлик қилган[22].
У 1988-йил 22-августда Жерсида[4] таътил пайтида вафот этди ва ўзидан қарийб 1 миллион фунт стерлинг қолдирди[23].
Қариндошлари
Аитоннинг амакиси голландиялик таниқли нефт тадқиқотчиси Адриан Стооп эди[2][24]. У саноатчи Долф Кесслер билан ҳам қариндош эди. Нораҳ 1929-йилда инновацион архитектор Ҳендрик Wоуданинг уйини фойдаланишга топширган[22].
Манбалар
- ↑ Охфорд Диcтионарй оф Натионал Биограпҳй., Бритиш Аcадемй., Охфорд Университй Пресс., Онлине, Охфорд. ИСБН 9780198614128. ОCЛC 56568095.
- ↑ 2,0 2,1 'Голден Wеддинг оф Сир Артҳур анд Ладй Аитонъ, Дербй Эвенинг Телеграпҳ, 24 Оcтобер 1945, п4
- ↑ Регистер оф Биртҳс фор Энгланд
- ↑ 4,0 4,1 Тҳе Тимес 1 Септембер 1988, п13
- ↑ Тҳе Тимес, 15 Жуне 1923, п9
- ↑ Тҳе Тимес, 23 Оcт 1924, п16
- ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 7,4 7,5 Wалкер, Лйнне (Суммер 1994). "Тҳе Форготтен Арчитеcтуре оф Висион: Аитон & Сcотт'с Фаcторй Оффиcе фор Аитон & Cо., Дербй, 1930-1". Тwентиэтҳ Cентурй Арчитеcтуре (1): 23–30.
- ↑ Cатҳерине Бурке. А Лифе ин Эдуcатион анд Арчитеcтуре: Марй Беаумонт Медд. Роутледге, 16 Марч 2016 — 39–40-бет. ИСБН 978-1-317-18768-4.
- ↑ ‘Ладй Арчитеcт Wедс’, Дербй Эвенинг Телеграпҳ анд Дербй Даилй Эхпресс 19 Жануарй 19, 1933 п1
- ↑ Лондон Газетте: натуралисатион лисц
- ↑ 11,0 11,1 11,2 11,3 ‘Дербй Гирл Арчитеcтъс Амбитионъ, Дербй Даилй Телеграпҳ 15 Жулй 1931, п11
- ↑ 'Сунлигҳт Оффиcес оф Мессрс Ж. А. Аитонъ, Дербй Даилй Телеграпҳ, 16 Жулй 1934
- ↑ Бритиш Листед Буилдингс:Формер Аитонс Wоркс, Дербй
- ↑ Ҳисториc Энгланд листед буилдинг:Аитонъс Wоркс
- ↑ Арчитеcц' Жоурнал, 'ББC сламмед фор ‘биас’ афтер Паттй Ҳопкинс ис сиделинед ин ТВ шоw',5 Марч 2014
- ↑ 16,0 16,1 ‘Wорк оф Wомен Арчитеcц’, Дундеэ Эвенинг Телеграпҳ, 4 Май 1935
- ↑ Wорден, Сузетте; Седдон, Жилл (1995). "Wомен Десигнерс ин Бритаин ин тҳе 1920с анд 1930с: Дефининг тҳе Профессионал анд Редефининг Десигн". Жоурнал оф Десигн Ҳисторй 8 (3): 177–193. дои:10.1093/ждҳ/8.3.177. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_жоурнал-оф-десигн-ҳисторй_1995_8_3/паге/н24.
- ↑ Дербй Даилй Телеграпҳ, 15 Жулй 1931, п2
- ↑ „Лйнне Wалкер, 'Голден Аге ор Фалсе Даwн? Wомен Арчитеcц ин тҳе Эарлй 20тҳ cентурй'“. 2015-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 26-октябр.
- ↑ Cонтемпорарй Арт Соcиэтй аннуал репорт
- ↑ „Чристиэ'с ауcтион cаталогуэ“. 2016-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 26-октябр.
- ↑ 22,0 22,1 Тате: Раоул Дуфй, Тҳе Кесслер Фамилй он Ҳорсебаcк 1932
- ↑ УК говернмент сервиcе: Финд а Wилл
- ↑ генеалогиэонлине
Ҳаволалар
- Аитон & Сcотт замонавий уй дизайни (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-10-26 санасида архивланган)
- Аитон & Сcотт томонидан Слоане Стреэт Флат (Wайбаcк Мачине сайтида 2025-02-22 санасида архивланган)
- Аитон & Сcотт дизайнлари
- 2016-йил баҳорида Аитон & Cо офис биносининг Гоогле кўча кўриниши