Норак — Тожикистондаги дарё. Вахшнинг ўнг ирмоғи. Узунлиги 20 км, сув тўплаш майдони 88,6 км2, ҳавзасининг ўртача баландлиги 1500 м. Ўртача йиллик сув сарфи 1 м3/сек. чамасида. Н. асосан, мавсумий қор ва ёмгир сувларидан тўйинади. Апрел—май ойларида суви кўпаяди. Н. дарёсининг Вахшга қуйилиш жойида Норак сув омбори тўғони қурилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил