38°22′35.29″Н 69°20′59.96″Э / 38.3764694°Н 69.3499889°Э / 38.3764694; 69.3499889

Норак ГЕС
Мамлакат  Тожикистон
Жойлашуви Суғд вилояти Гулистон шаҳри
Дарё Вахш
Каскад Вахш тракти
Эгаси "Барқи Тожик" ОАХК
Мақоми Амалда
Қурилиши бошланган йил 1961
Агрегатлар ишга тушган йиллар 1972-1979
Асосий тавсифи
Йиллик электр энергияси ишлаб чиқариши 11 200
Электростансия тури тўғонли
Қисман кучланиш 223
Электр қуввати, МВт 3000
Ускуналар тавсифи
Турбиналар сони 9
Турбиналар сони ва русуми радиал-ўқли (9×РО 310/957-В-475)
Турбиналардан чиқиш, м³/с 9×155
Электр генераторлар 9×ВГСВФ 940/235-30
Генераторлар қуввати , мегаватт 8×335, 1×320
Асосий иншоот
Тўғон тури тош-тупроқли
Тўғон баландлиги, м 300
Тўғон узунлиги, м 714
Шлюз мавжуд эмас
Тақсимловчи қурилма 220 кВ, 500 кВ
Харита

Норак гес – Тожикистондаги энг йирик гидротехника иншоотларидан бири, Вахш дарёсида, Норак шаҳри яқинидаги Пулитангин дарасида 1961-йилдан қурила бошлаган. ГЕСнинг лойиҳа қуввати 2700 МВт (300 МВтли 9 агрегатдан иборат). 2 та агрегати 1972-йилда, охирги агрегати 1979-йилда ишга туширилган. ГЕС йилига 11,2 млрд. кВт-соат электр энергияси ишлаб чикаради. Тожикистон жанубидаги саноат мажмуаларини энергия билан таъминлайди. ГЕС сув омбори, тўғон ва электр стансиясидан иборат. ГЕС тўғони баландлиги 310 м дан ортиқ (жаҳонда энг баланд тўғон). Бу тўғон ўртача 645 м³/сек сув ўтказадиган ускуналар билан жиҳозланган. ГЕС 275 м сув босими остида ишлайди. Электр энергияси 500 ва 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари орқали Ўрта Осиё „Энергия“ бирлашган энергетика тизимига уланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил