Норбой Ғаниевич Каримов (1967-йил, Жиззах вилояти Бахмал тумани) – иқтисод фанлари доктори, Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори[1].

Норбой Каримов
Норбой Ғаниевич Каримов
Таваллуди 1967-йил
Бахмал тумани, Жиззах вилояти, ЎзССР
Истиқомат жойлари Жиззах, Тошкент
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Илмий даражаси Иқтисод фанлари доктори

Биографияси

1967-йилда Жиззах вилояти Бахмал туманида туғилган.

1987—1991-йилларда Тошкент халқ хўжалиги институтида таҳсил олган. 1992—1995-йилларда Тошкент молия институти аспирантурасини тамомлаган ва 2005-йилгача шу олийгоҳда катта ўқитувчи, кафедра мудири, декани лавозимларида ишлаган.

1998-йилда „Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестициялар ва уларни молиявий таъминлаш“ мавзусида номзодлик, 2007-йилда „Иқтисодий интеграция шароитида инвестицияларни молиялаштиришнинг бозор механизмларини жорий этиш муаммолари“ мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

2005—2011-йилларда Тошкент банк коллежи директори, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлигининг раҳбар ва педагог кадрларни танлаш ва бошқариш бошқармаси ҳамда касб-ҳунар коллежлари бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2017-йилдан – Тошкент давлат иқтисодиёт университети Таълим сифатини назорат қилиш кафедраси мудири.

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети илмий кенгаши аъзоси.

80 дан ортиқ илмий мақола ва рисолалар, 20 дан ортиқ ўқув қўлланмалар муаллифи. Германия, Жанубий Корея, Россия, Малайзия, Швейсария ва Хитойда амалиёт ўтаган. 20 га яқин тадқиқотчиларнинг илмий ишларига раҳбарлик қилади.

Тадқиқотлари

1. Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ва операцион технологияси;

2. Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашнинг замонавий тизими[2];

3. Иқтисодий хавфсизлик;

4. Инвестицион лойиҳалар учун банк кредитлари;

5. Ўзбекистонда лизинг хизматларининг ривожланиши;

6. Бизнес – тадбиркорлик таваккалчилиги асосида тадбиркорлик суб’эктлари фаолиятини диагностика қилиш;

7. Инновацион технологияларни венчур молиялаштиришни ташкил этиш.

Манбалар

  1. ↑ „Нарбой Каримов - Гоогле Счолар Cитатионс“. счолар.гоогле.ру. 2021-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 20-апрел.
  2. ↑ „Каримов Нарбой Ганиевич“. Қаралди: 2023-йил 12-сентябр.

Ҳаволалар