Nordon gaz
Нордон газ – табиий газ таркибидаги водород сулфид (Ҳ2С) миқдори юқори бўлган газ[1]. Бирон бир ҳудудда аниқланган табиий газ таркибида 5,7 миллиграммдан ортиқ водород сулфид аниқланса, бундай газ нордон газ деб юритилади[2]. Бироқ, бу кўрсаткичлар минтақаларга қараб турлича фарқ қилади. Айрим ҳолларда „кислотали газ“ атамаси „нордон газ“ атамаси ўрнида ишлатилади, аслида эса, „кислотали газ“ атамаси умумий ҳолатда таркибида водород сулфид бўлган газларга нисбатан ишлатилади. Бунда қанча миқдорда (Ҳ2С) борлиги аҳамиятга эга бўлмайди. Нордон газ заҳарли бўлишидан ташқари, маълум миқдорда қувурларга ҳам зиён етказади. Аниқланишича, Канададаги бир қудуқда аниқланган газ таркибида 90% миқдорда водород сулфид мавжуд бўлган.
Чучуклаштириш
Нефтни қайта ишлаш ва газни қайта ишлаш заводлари нордон газ таркибидаги водород сулфидни камайтириш чора-тадбирлари амалга оширилади. Бунда газ таркибига аминларни аралаштирган ҳолда, водород сулфид олтингугуртга айлантириб олинади. Айрим заводларидаги чучуклаштириш ишларида аминлар ўрнида карбонилсулфидлар ишлатилади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Пипелине Дефинитионс (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-05-02 санасида архивланган) Раилроад Cоммиссион оф Техас.
- ↑ Пермит бй Руле Чаптер 106 - Жулй 31, 2008 Сcролл доwн то ПДФ паге 38 оф 58 ПДФ пагес.