Norfolk oroli
Норфолк ороли (ингл.Норфолк Исланд, норф.Норф’к Аилен) — Австралия, Янги Каледония ва Янги Зеландия ўртасида жойлашган Тинч океанидаги кичик бир орол. Орол капитан Жеймс Кук томонидан 1774-йилда Тинч океанининг жануби-ғарбий қисмида сузиб юрганида кашф этилган. Икки яқин оролча билан биргаликда у Австралиянинг ташқи ҳудудларидан бири ҳисобланади.
Бошқарув шакли
Австралия парламенти томонидан қабул қилинган 1979-йилги қонунга (инглизча: Норфолк Исланд Аcт 1979) кўра, Норфолк ороли Австралиянинг ўзини ўзи бошқарадиган ягона номоддий ҳудудига айланди.
Австралия қироли ва федерал ҳукумати оролда икки йиллик муддатга Австралия генерал-губернатори этиб тайинлайдиган администратор (инглизча: Администратор) томонидан бошқарилади.
Қонунчилик ассамблеяси (инглизча: Легислативе Ассемблй) тўққиз аъзодан иборат бўлиб, умумхалқ томонидан уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга сайланади. Австралия парламенти томонидан қабул қилинган қонунлар Норфолк ороли ҳудудига ҳам қўлланиши мумкин ва унинг ҳар қандай қонунларини ўзгартиришга қодир.
Қонунчилик ассамблеясининг тўққизта ўрнини мустақил номзодлар эгаллайди; 2007-йилда оролда давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш ва унга партия номзодларини киритиш мақсадида Лейбористлар партиясининг филиали ташкил этилди.
Қонунчилик ассамблеяси аъзоларидан тўрттаси Ижроия кенгашидан (инглизча: Эхеcутиве Cоунcил) иборат бўлиб, улар орол ички сиёсатини ишлаб чиқади ва Норфолк ороли администраторининг маслаҳат органи сифатида ишлайди.
Орол ижроия кенгаши таркиби: бош вазир (инглизча: Чиэф Министер), туризм, саноат ва тараққиёт вазири, молия вазири, жамоат хизматлари вазири ва бош прокурордан иборат.
Норфолк оролининг хорижда дипломатик ваколатхоналари йўқ, халқаро ташкилотларнинг иштирокчиси ҳисобланмайди, спорт ташкилотлари бундан мустасно.
Оролда Норфолк ороли Олий суди (инглизча: Супреме Cоурт оф Норфолк Исланд) фаолият юритади.
Аҳолиси ва дини
2021-йилги аҳолини рўйхатга олиш ма’лумотларига кўра, аҳолининг аксарияти австралияликлар (28,3%), инглизлар (27,4%), Питкерн оролидан кўчиб келганлар авлодлари (25,1%), маҳаллий аҳолилар (14,6%) ва шотландлар (8,5%) деб қайд қилинган.
Оролликлар асосан инглиз тилида, шунингдек, 1700-йилларда инглиз ва таитий тиллари аралашмаси сифатида шаклланган Норфолк тили деб номланувчи креол тилида сўзлашади. 2005-йилда Норфолк тили Норфолкнинг расмий тили мақомини олди.
2001-йилда орол аҳолиси энг юқори чўққига чиқди — 2601 киши. Оролдаги ягона 12 йиллик та’лим берувчи мактабни битирувчилари мактабни тугатгач, кўплаб ёшлар олий ма’лумот олиш учун оролдан кетишни бошлаган, бу эса орол аҳолиси қаришига олиб келган.
2021-йилда Австралия статистика бюроси томонидан ўтказилган рўйхатга олишдан сўнг, аҳолининг сони сезиларли даражада ошган — 2016-йилдаги 1748 кишидан 2021-йилда 2188 кишига етган.
Динлари: англиканлар - 34%, Австралиянинг бирлашган черкови - 13%, католиклар - 12%, Еттинчи кун адвентистлари - 3%, бошқа диндорлар - 9%, динсиз атристлар - 24%, ноаниқ диндорлар - 7% (2011-йилги аҳолини рўйхатга олиш бўйича).
Жойлашуви ва табиати
Норфолк ороли Тинч океанининг жанубида, Австралиянинг шарқида жойлашган. Норфолк — ташқи ҳудудни ташкил этувчи ороллар гуруҳининг асосий ороли. Майдони 34,6 км², қирғоқ чизиғининг узунлиги қарийб 32 км. Оролнинг энг баланд жойи — Бейц чўққиси (319 м), оролнинг шимоли-ғарбида жойлашган. Оролнинг катта қисми ҳайдаладиган ерлар ва яйловлар билан қопланган. 1913-йилдан Австралия ташқи ҳудуди мақомига эга.
Филлип ороли — ҳудуддаги иккинчи йирик орол бўлиб, Норфолкнинг жанубида бир неча километр масофада жойлашган.
Норфолк оролининг қирғоқлари баланд ва қояли. Ясси ва паст қирғоқлари асосан фақат Сидней кўрфази ва Эмили кўрфазида жойлашган. Оролда бўрон ва довуллардан ҳимояланган кўрфазлар йўқ. Биргина хавфсиз кўрфаз Эмили кўрфази бўлиб, океандан қисман маржон рифи билан ҳимояланган.
Иқлими — субтропик, мавсумий ўзгаришлар кам.
Оролларда Норфолк ороли миллий боғи ҳам жойлашган бўлиб, у Норфолк ороли ва бутун Непин ва Филлип оролларининг 10 фоизини эгаллайди. Боғда ноёб субтропик ёмғирли о’рмонлар, шу жумладан ҳудуднинг рамзи бўлган машҳур Норфолк қарағайи сақланиб қолган. Шунингдек, унда ноёб қушлар яшайди: Cянорампҳус cоокии ва Пачйcепҳала пеcторалис хантҳопроcта. Оролнинг ноёб ҳайвонлари ва ўсимлик дунёсига каламушлар, қуёнлар, эчкилар, чо’чқалар ва ёввойи мушуклар катта зарар етказади.
Иқтисодиёти
Норфолк иқтисодиётининг асоси — сайёҳларга хизмат кўрсатиш. Бундан ташқари, оролнинг почта маркаларини ишлаб чиқариш ва Норфолк қарағай ва кентий палмаси уруғларини сотиш даромад келтиради. Норфолк қишлоқ хўжалиги (мол гўшти, дон, сабзавот ва мевалар ишлаб чиқариш) ва балиқчилик орол аҳолисининг эҳтиёжини деярли қондиради.
Норфолк оролининг аҳолиси Австралия федерал солиқларини тўламайди, даромад солиғи йўқ. Орол қонунчилик ассамблеяси импорт божлари, ёқилғи йиғимлари, телефон орқали сўзлашувлар қийматидан даромадлар ундиради. Маҳаллий дастурлар билан битта телеканал — “Норфолк ТВ” мавжуд.
Асосан Австралия ва Янги Зеландиядан келган сайёҳларни (ҳар йили 30 мингдан 40 минггача киши) оролнинг ноёб табиати ва ноёб ўсимликларга эга миллий боғ, сув ости дунёсига бой кўплаб гўзал кўрфазлар, юмшоқ иқлим, шунингдек, хизматлар, саноат товарлари ва спиртли ичимликлар нархларининг нисбатан паст бўлиши ўзига жалб қилади.
Ҳаволалар
- „Норфолк Исланд Регионал Cоунcил“ (эн). — Оффиcиал сите. 2016-йил 15-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 16-ноябр.
- „Wелcоме то а Соутҳ Паcифиc ҳолидай дестинатион wитҳ а дифференcе“ (эн). Норфолк Исланд Регионал Cоунcил. 2021-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 16-ноябр.
- „Норфолк Исланд“ (эн). орфолк Исланд Тоурисм. 2006-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган.
- Wинниэ Роберц. „Исланд офф тҳе эаст cоаст оф Аустралиа“ (эн). WWФ. 2021-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 16-ноябр.
- „Норфолк Исланд“ (эн). Геосcиэнcе Аустралиа (2003-йил 2-июн). 2007-йил 18-майда асл нусхадан архивланган.