Норим-норим (форс. — анор сўзидан) — Хоразмда кенг тарқалган куй ва анъанавий эркаклар рақси. Халқбайрамлари ва турли томошаларда халқ чолғу ансамбли жўрлигида ижро этилади, кўпинча қайроқ ҳам жўр бўлади. Ижрочилар (2—4 эркак) қарама-қарши туриб рақсга тушади. Рақс икки қисмдан иборат. Биринчиси тантанавор тарзда тўрт чоракли (4/4) усулда ижро этилади, асосан, қўллар рўбарў ҳолда тутилиб, юқоридан пастга, пастдан юқорига ҳаракат қилади. Иккинчиси шўх ва илдам уфар (6/8) усулида оёқ ва бутун гавда ҳаракати билан ижро этилади. Норим-норим ва уфарисининг ашула ва-риантлари мавжуд. Ўзбек бастакор ва композиторлари ўз асарлари (Мас, С.Юдаковнинг "Хоразмча байрамона юриш" увертюраси ва бошқалар)да Норим-норим куй ва усулларидан фойдаланганлар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил