Норин (қирғизча: Нарын) — Марказий Осиёдаги трансчегаравий дарё. Марказий Тяншандан бошланади. Қирғизистоннинг Иссиқкўл, Норин, Жалолобод вилоятлари ҳамда Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ҳудудидан оқиб ўтади.

Норин дарёси
қирғизча: Нарын
Norin daryosining Norin shahri yaqinidagi tasviri
Норин дарёсининг Норин шаҳри яқинидаги тасвири
Тавсиф
Узунлиги 807
Сув сарфи 429 м³/с
Сув оқими
Бошланиши
 · Бошланиш жойи Норин тумани, Қирғизистон
Жойлашуви
Давлат Қирғизистон, Ўзбекистон

Дарё ва унинг ирмоқлари

Дарё Норин шаҳридан 44 км шарқда Катта Норин ва Кичик Норин дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлади[1]. Норин шаҳридан 21 км оқиб ўтгач, унга ўнг томондан Ўнарча дарёси, сўнгра Сўнкўлдан чиқиб келадиган Кўкжерти дарёси қуйилади. Шундан сўнг, энг йирик чап ирмоқларидан Отбоши дарёси, ундан нарироқса Олабуға дарёси келиб қуйилади. Тўғузтўрў сойлигига оқиб чиққач, Норин дарёсига чап томондан анча йирик Кўкий-рим дарёси, 32 км оқиб боргач, Кўкўме-рен дарёси қўшилади. Узунахмат ва Қорасув дарёлари қўшилгач, дарё Фарғона водийсига чиқади.

Норин дарёси Фарғона водийсига чиққач, унинг суви қисман суғоришга йўналтирилади. Наманган шаҳри яқинидаги Балиқчи қишлоғи ёнида Норин Қорадарё билан қўшилиб Сирдарёни ҳосил қилади. Норин юқори оқимида кенг водийда, Ахала дарёсининг қуйилиш жойига қадар чуқур ва тор водийда жуда тез оқади. Норин шаҳридан бошлаб дарё водийсида икки ёқлама қайир ҳосил бўлган. Узунахмат дарёси қуйилиш жойига яқин дарё водийси тобора торайиб, қояли дарага айланади ва Учқўрғон шаҳридан ўтгач, кенгайиб, конуссимон ёйилмадан оқа бошлайди.

Норин дарёси манбалари

Норин қор-музлик ҳамда булоқ сувларидан, ўрта ва қуйи оқимида қор ва булоқ сувларидан тўйинади. Норин ҳавзасида умумий майдони 1 357,8 км кв бўлган 2074 та музлик мавжуд. Музликларнинг катта қисми (70% атрофида) Оқшийроқ, Тескей Ала-Тоо, Жетим, Боркўлдой ва бошқа тоғларда жойлашган. Дарё ҳавзасидаги энг йирик музликларга Петров (майдони 73,9 км2), Шимолий Қорасой (49,0 км2) ва бошқалар киради.

Дарёнинг юқори оқимида кичик қисми қишда музлайди. Қишда Нориннинг аксарият қирг'оқлари қор ва музлари билан қопланган.

Гидрографияси

Дарёнинг узунлиги 807 км, ҳавзасининг майдони 59,9 минг км².

Нориннинг ўртача кўп йиллик сув сарфи (Норин шаҳри яқинида) 87,5 м³/сек, ўртача оқим модули 8,24 м³/сек. Дарёсининг энг катта максимал сув сарфи 1936-йил 20-майда 772 м³/сек, минимал ўртача ойлик сув сарфи 10,2 м³/сек. (1938-йил январ) кузатилган.

Хўжалик фаолияти

Дарёнинг суви суғоришда ишлатилади. Катта Фарғона, Катта Андижон, Шимолий Фарғона, Катта Наманган каналлари шу дарёдан сув олади.

Норинда гидроэнергетика ишлаб чиқаришда муҳим аҳамиятга эга бўлган кўплаб сув омборлар мавжуд. Улардан энг йириги Қирғизистондаги Тўқтағул сув омбори бўлиб, унда 19,9 километр куб сув тўпланади. Тўқтағулнинг қуйи оқимида Курпсой, Тошкўмир, Шамалдисой ва Учқўрғон ГЕСлари бор. Тўқтағулнинг юқори оқимида, Қирғизистон ҳудудида Қамбарота-2 ва Отбоши тўғонлари жойлашган, Қамбарота-1 тўғони эса режалаштириш босқичида[2].

Норин дарёси бўйида Норин, Тошкўмир, Учқўрғон шаҳарлари жойлашган.[3]

Қамбарота ГЕСлари масаласи

Норин дарёсининг юқори оқимида Қамбарота деб аталадиган 3 та ГЕС қуриш режаси 1980-йилда лойиҳалаштирилган[4]. Қамбарота-1 ва Қамбарота-2 ГЕСлари қурилиши 1986-йилда бошланган, Совет Иттифоқи парчаланиши ортидан қурилиш секинлашган ва 1993-йилда бутунлай тўхтатилган.

2003-йилда Қамбарота-2 ГЕСи қурилиши қайта тикланди, 2007-йилдан бошлаб ишлар сезиларли даражада фаоллашди[5]. 2010-йил 27-ноябрда ГЕСнинг биринчи гидроагрегати ишга туширилган. Бу даврда стансия қурилиши учун 278 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилган.

Ўзбекистоннинг муносабати (И.Каримов даврида)

Ўзбекистоннинг Ислом Каримов раҳбарлигидаги биринчи маъмурияти Қирғизистондаги Қамбарота ГЕСлари ҳамда Тожикистондаги Роғун ГЕСи қурилишига жиддий эътироз билдирган[6].

2012-йилда Ўзбекистоннинг ўша вақтдаги Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ню-Ёркда БМТ Бош Ассамблеясининг 67-сессиясида чиқиш қилиб, Ўзбекистон Сирдарё ва Амударёнинг юқори оқимларида қурилиши режаланган барча ГЕС лойиҳалари юзасидан БМТ ҳомийлиги остида халқаро экспертиза ўтказилиши ва уларнинг қуйи оқимда жойлашган давлатлар билан маслаҳатлашиб қилиниши тарафдори эканлигини маълум қилган эди[7].

Ўзбекистоннинг муносабати (Ш.Мирзиёев даврида)

2022-йил июн ойида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Қамбарота-1 ГЕСи қурилишини маълум қилган эди. 1,8 ГВт қувватга эга ГЕС йилига 5,6 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради[8].

2023-йилнинг 6-январ куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Энергетика вазирлари ҚамбарОта-1 ГЕСини қуриш бўйича йўл харитасини имзолади[9].

2023-йилнинг 26-27 январ кунлари Бишкекда учрашган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Қамбарота-1 ГЕСини биргаликда қуриш бўйича келишув имзолади[10].

Қамбарота ГЕС бўйича лойиҳа офисининг очилиши сентабр ойида, техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш ишлари эса 2024-йил июл ойида бошланиши кутилмоқда. Лойиҳанинг аниқ миқдори ана шу техник-иқтисодий асослаш натижалари асосида аниқланади[11].

Галерея

Манбалар

  1. ↑ „Норин дарёси ҳақида нималарни биласиз?“ (2020-йил 7-июн).
  2. ↑ „Лист оф мажор ҳйдроэлеcтриc фаcилитиэс Кйргйзской Републиc“ (ру). CА Wатер. Қаралди: 2012-йил 24-феврал.
  3. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  4. ↑ Худайбердиев А.Р., Жанчаров Ж.У.. Использование крупномасштабного взрыва при возведении плотины Камбаратинской ГЭС-2 на реке Нарын в Кыргызской Республике, 2, Наука и новые технологии, 2013 — 34-42-бет. Қаралди: 8-июн 2023-йил. [сайт ишламайди]
  5. ↑ Худайбердиев А.Р., Жанчаров Ж.У.. Использование крупномасштабного взрыва при возведении плотины Камбаратинской ГЭС-2 на реке Нарын в Кыргызской Республике, 2, Наука и новые технологии, 2013 — 34-42-бет. Қаралди: 8-июн 2023-йил. [сайт ишламайди]
  6. ↑ „Россия ва Ўзбекистон Қамбарота ГЕСини текширувдан ўтказишга келишиб олдилар“. ББC Ўзбек (2012-йил 14-декабр). Қаралди: 8-июн 2023-йил.
  7. ↑ „"Роғун ва Қамбарота юзасидан халқаро экспертиза ўтказилсин"“. ББC Ўзбек (2012-йил 1-октабр). Қаралди: 8-июн 2023-йил.
  8. ↑ „Президент Садыр Жапаров: Реализация проекта «Камбар-Ата-1» - наш долг и ответственность перед будущими поколениями“. пресидент.кг. Қирг'из Республикаси Президенти расмий сайти. 2023-йил 8-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-июн 2023-йил.
  9. ↑ „Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҚамбарОта-1 ГЕСини қуриш бўйича йўл харитасини имзолади“. Спот.уз (2023-йил 7-январ). Қаралди: 8-июн 2023-йил.
  10. ↑ „256 метрлик тўғон ва арзон энергия. Қамбарота-1 ГЕС қурилишидан кутилмалар“. Кун.уз (2023-йил 2-феврал). Қаралди: 8-июн 2023-йил.
  11. ↑ „Ўзбекистон ва Қирғизистон Қамбарота ГЕС қурилиши бўйича инвестиция шартномасини имзолади“. Газета.уз (2023-йил 26-январ). Қаралди: 8-июн 2023-йил.