Norin (taom)

Норин — қиргиз, қозоқ, уйгур ва о'збек миллий таом. Тайёрлаш усули: қўй, от ёки мол гўшти (баъзан, қази) қозондаги совуқ сувга солиб, кейин милдиратиб (янги мол ёки от гўшти 1 — 1,5 соат, сур от гўшти 2 соат) қайнатилади. Сўнгра совитилиб сомонча шаклида майда тўғралади. Ошхамир юпқа 0,8–1 мм қилиб ёйилиб 10х10 см, 10х5 см ли шапалоқлар кесилади. Хамир гўшт шўрвасида пишириб олинади ва бир оз совитилгач, ҳар бир шапалоқ бетига доғланган пахта ёги (ёки қази ёғи) суртилиб, лаганларга устма-уст тахланади. Сўнг шапалоқ хамир пилта қилиб (3,5—4 см) кесилиб, майда қилиб тўғралади. Тўғралган гўшт хамир билан аралаштирилади. Бундай норин қуруқ норин деб аталиб, тақсимчаларга солиб, юзига зирапиёз ва 1—2 паррак қази қўйиб, яхна таом сифатида дастурхонга тортилади. Норин хамир пиширишдан аввал олиб қўйилган гўшт шўрваси ҳамда пиёз қўшиб қам истеъмол қилинади (хўл норин). Бундай норин косаларда дастурхонга тортилади. Норин энг қадимий таомлардан ҳисобланиб, ўтмишда чорвадор қабилалар ўртасида кенг тарқалган.
Ад.ҳ Маҳмудов К., Ўзбек тансиқ таомлари, Т., 1989.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |