Norintov
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Норинтов — Ички Тяншандаги тоғ тизмаси. Қирғизистонда, Отбоши дарё водийси билан Норин дарёси водийси орасида кенглик бўйича 145 км га чўзилган. У ғарбда Отбоши дарёси орқали Қоратов ва Бойбичатовдан, шарқда Жалджар (Отбошининг ирмоғи) дарёси орқали Барколдой тоғидан ажралиб туради. Н.нинг жанубида Отбоши, шимолида Нура ва Жетимтов жойлашган. Н. баланд тоғ ҳисобланиб айрим чўққилари 4500 м дан зиёд. Тизманинг ўқ қисми оҳактош ва метаморфик сланец, гранитлардан ташкил топганлиги ту-файли қояли, қиррали бўлиб, кичик музликлар ва доимий қорлар билан қопланган. Қиши совуқ, давомли, ёзи сал-қин ва қисқа. Январнинг ўртача температураси — 18, —20°, июлники қуйи қисмида 15—17°, энг баланд қисмида 0° атрофида. Йиллик ёғин 200–400 мм. Шимолий ён бағри Норин водийсига тик тушган. Жанубий ён бағри қия, жарлар билан ўйилган. Асосан, тоғ-ўтлоқ, тоғ-дашт ланд-шафти мавжуд бўлиб, баъзи нам кўпроқ бўлган қисмларида тяншан қорақарағайи ўсади. Тик ён бағирлари қоя ва қурум тошлардан иборат.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |