Norkalar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Норкалар — сувсарсимонлар оиласига мансуб йиртқич сут эмизувчилар. Танаси хипча, чўзиқ, оёқлари калта, бармоқларида сузгич пардалари бор. Юнги калин, ялтироқ, кулранг тусли. 2 тури бор. Европа норкаси Европа ва жан.-ғарбий Сибирда яшайди. Узунлиги 45 см гача, думи 20 см гача. Ноёб, йўқолиб бораётган тур. Курил о.да ик/шмлаштирилган. Америка норкаси Шимолий Аме-рикадатарқалган; уз. 54 см гача. Кўпчилик мамлакатларда, жумладан, Ўзбе-кистонда иқлимлаштирилган; Европа норкасини аста-секин сиқиб чиқармоқда. Америка норкаси ўрмонлар яқинидаги музламайдиган дарёлар, кўллар ва ботқоқликлар яқинида уяда яшайди. Полигам. Бўғозлик даври 36— 80 кун, 1—9 та, баъзан 16 тагача бола туғади. Лактацияси 2—2,5 ой. Майда сут эмизувчилар ва балиқлар билан озиқланади. Н. мўйнаси учун овланади. Америка норкаси мўйначилик фермаларида боқилади. Селексия орқали Америка норкасининг ҳар хил рангли мўйна берадиган зотлари чикарилган. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |