Norman Haworth

Норман Ҳаwортҳ (талаффузи: Норман Ҳаворз) (1883.19.3, Чорли — 1950.19.3, Бирмингем) — инглиз органик кимёгари. Лондон қироллик жамияти аъзоси (1928-йилдан). Манчестер университетида (1911), Шотландиядаги Сент-Андрус университети коллежида ишлаган (1912-йилдан профессор). Нюкаслдаги Дархем университети (1920—25), Бирмингем университети (1925—48) профессор Асосий илмий ишлари углеводлар кимёсига оид. Метилсулфат ва ишқорлардан фойдаланиб кандларнинг метил эфирларини олиш усулини таклиф этган (1915). Бу усул углеводлар тузилишини ўрганишда муҳим рол ўйнаган. С витаминнинг тузилишини аниклаган ва уни илк бор синтез қилган (1933, Т. Рейхштейн билан бир вақтда). Нобел мукофоти лауреати (1937)[1][2].
Манбалар
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |