Организм қон айланиш системаси. Қон ҳажмининг нормал ҳолатда та'минланиши

Нормоволемия — патологик жараёнларда қон умумий ҳажмининг меъёрий ҳолатда бўлиши[1]. Қон патологияси, унинг умумий ҳажми ўзгармаган ҳолда, қон ҳужайралари билан плазма ўртасидаги ўзаро нисбатнинг ўзгаришлидан ҳам юзага келиши мумкин. Бундай ўзгаришларнинг икки хили маълум бўлиб, уларнинг бири олигоситемик ва иккинчиси полиситемик нормоволемиялардир.

  1. Олигоситемик нормоволемия, қон йўқотиш оқибатида пайдо бўлувчи камқонликда (қоннинг умумий ҳажми тўқима суюқлигини томирлар ўзанига ўтиши натижасида меъёрийлашуви, эритроситлар сонининг эса ҳали тўла тикланмаганлиги оқибатида кузатилади), эритроситлар гемолизи зўрайганда, гемопоэз бузилганида юзага келади[2].
  1. Полиситемик нормоволемия эса беморга унча кўп бўлмаган эритроситар масса жўнатилганида кузатилади.

Қон тана массасининг 5-7 % қисмини ташкил қилади, унинг шундан 4/5 қисми сиркуляция жараёнидада қатнашади. Гематокрит кўрсаткич эркакларда ўрта 47 %,аёлларда 42 % ташкил қилади.

Гиперволемия — организмдаги суюқлик миқдорининг ошиши ҳисобланади. Гиперволемия сиркуляциядаги қоннинг ҳажмининг кўпайиши 3 хил шаклда бўлади[3].

  1. .Оддий гиперволемия — бунда қоннинг шаклли элементлари ва плазма қисмининг кўпайишлар миқдори тенг бўлиб, қонда гематокрит кўрсаткичи ўзгармайди. Бундай гиперво­лемия кўпинча қисқа вақт давом этади. Бу жараён қон қуйганда, қуюлган қон ҳисобига ёки жисмоний ҳаракат бажарилганда деполардаги захира қоннинг жалб этили­шида кузатилади.
  1. .Полиситемик гиперволемия — қон шаклли элементларининг кўпа­йиши билан боғлиқ бўлиб, эритроцитлар миқдорининг кўпайиши бирламчи ёки иккиламчи бўлиши мумкин. Иккиламчи кўпайиши компенсатор кўринишида бўлиб, турли хил касалликларда (ма­салан, ўпканинг сурункали касалликларида, юрак этишмовчилигида) ёки ба­ландликда яшовчи аҳоли орасида учрайди. Бирламчи эритремия касаллигида асосий этиологик омил бўлиб ҳизмат қилади. Полиситемик гиперволемияда қон таҳлилида гематокрит кўрсаткич нормадан юқори бўлиши кузатилади.
  1. .Олигоцитемик гиперволемия — қон плазма қисмининг кўпайиши (гид­ремия) ҳисобига содир бўлиб, бунда қон таҳлилидада гематокрит[[]] кўрсаткичи пасайган бўлади. Ушбу турдаги гиперволемия кўпинча шиш билан кузатулувчи касалликларда шиш­дан қайтиш даврида, буйракнинг ба’зи касалликларида сийдик ажралишининг камайиши туфайли ва қонга турли суюқликлар юборилганда (қисқа вақт ичида) кузатилади[4].

Гиповолемия — айланиб юрган қон сиркуляциядаги қон ҳажмининг камайишига ҳисобланиб, бу ҳам уч хил ко'ринишда бўлади.

1. Оддий гиповолемия — бунда қонда шаклли элементлар билан плазма­нинг камайиши бир тарзда бўлиб гематокрит кўрсаткич нормада бўлади. Од­дий гиповолемия бир йўла кўп қон йўқотилганда, организм шок ҳолатида бўлганда (қоннинг кўп қисми сиркуляцияда қатнашмаслиги) кузатилиши мумкин.

2. Полицитемик гиповолемия — қоннинг суюқ қисми, плазмасининг камайиши оқибатида ке­либ чиқиб, организм сувсизланиши ҳолатига олиб келиши (иссиқлаш, кўп терлаш, қусиш, тез-тез ич кетиш,) кузатилади. Лаборатория анализларида гематокрит кўр­саткичи нормадан юқори бўлиши кузатилади.

3. Олигоцитемик гиповолемия — қоннинг шаклли элементларининг ка­майиши туфайли содир бўлиб, асосан организмда анемия ҳолатлари кузатилиб, бунда қон таҳлилида гематокрит кўрсаткич нормага нисбатан камайганлиги аниқланади. Қон йўқоганда:

  • а) Бошланғич босқичида оддий гиповолемия, сир­кулятор гипоксия, қон босимининг пасайиши каби ҳолатлар кузатилади.
  • б) Компенсатор фазаси 2-хил бўлади:
    • Тез бўладиган механизм - тўқима оралиғидаги суюқликларнинг ташқарига чиқиши, периферик спазм, юрак тез-тез уриши, нафас олишнинг тез­лашуви, тўқималарни кислород миқдорининг олишини тезлашиши, қон ивиш вақти тезлашиши кузатилади.
    • Секин бўладиган компенсаор фаза: Қон ҳосил бўлишини тезлашиши, оқсил моддаларинингни тикланиши, қонда ретикулоцитлар кўпаяди. Оқсил миқдори 8-10 кунга келиб нормал ҳолатга келади[5].

Организм 10 % қон йўқоца қон босим ва юрак уруши ўзгармайди, лекин вена боси­ми камаяди. 50 % — қон йўқотиш эса одам ҳаёти учун хафли ҳисобланади. 60 % — қон йўқотганда эса, гиповолемик шок ҳолати келиб чиқади. Ана шу ҳолатларда шошилинч ҳолатлар кўрилмаса ўлимга олиб келиши мумкин.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Нормоволемиа“. www.сcиэнcедиреcт.cом. СcиэнcеДиреcт. Қаралди: 3-август 2022-йил.
  2. ↑ „Нормоволемиа“. www.мерриам-wебстер.cом. Мерриам Wебстер (2022-йил 3-август). Қаралди: 3-август 2022-йил.
  3. ↑ Н.Ҳ.Абдуллаев. Патологик физиология, 2008, Тошкент: "Янги авлдо". ИСБН 978-9994-08-289-2. 
  4. ↑ „Қон айланишининг ко'пайиши: гиперволемияни қандай аниқлаш мумкин? Гиперволемия Аёлларда юрак этишмовчилиги белгилари.“. cлионе.ру. cлионе.ру сайити. Қаралди: 9-октабр 2022-йил.
  5. ↑ „Қоннинг умумий миқдор о’згаришлари – нормоволемия, гиперволемия ва гиповолемия ҳақида ма’лумот“. тиббиёт.инфо. Тиббиёт.инфо сайти. 2022-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-октабр 2022-йил.