Нормой Муродов (1947.6.8, Қамаши тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (2001). Бухоро педагогика институтини тугатган (1973). 1966-йилдан Бухоро шаҳридаги 24-кўзи ожиз болалар махсус интернат мактабида математика фани ўқитувчиси. Муродов дарсларни кўзи ожиз болаларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўтказади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил