Сианук Нородом (1922.31.10, Пномпен ш.) — Камбоджа давлат арбоби. Сайгондаги лицейда ва Франсияда ўқиган. 1941 и. 23 апрелдан Камбоджа қироли, 1955 й. тахтни отаси — Нородом Сурамаритга топширган. 1955 йилдан мамлакат бош вазири. Отаси вафоти (1960)дан сўнг давлат бошлиғи (1960— 70; 1975—76), 1979—90 йилларда муҳожирликда яшаган. 1991 й. 14 ноябрда Пномпенга қайтган ва Камбоджа ҳукумати уни давлат бошлиғи сифатида тан олган (расмий равишда 1993 й. 14 июн). 1993 й. 24 сентабрдан Камбоджа Қироллиги қироли.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Андоза:Камбоджа Қироллари