Northumberland
Нортҳумберланд (ўзб: Нортамберленд) Англия шимоли-шарқида, Англия ва Шотландия чегарасидаги расмий округ[1]. Округ шимолда Шотландия, шарқда Шимолий денгиз, Жанубда Тйн-анд-Wеар ҳамда Дурҳам округлари, ғарбда эса Cумбриа округи билан чегарадош. Округдаги энг йирик аҳоли пункти – Блйтҳ шаҳарчаси.
|
| ||
| Расмий округ | ||
|---|---|---|
| Тегишли | Англия қироллиги | |
| Таркибида | Буюк Британия | |
| Маъмурий маркази | Морпетҳ | |
| Асос солинган санаси | ХИИ аср | |
| Лорд-Лейтенант | Жане Перcй, Нортҳумберланд герцогиняси | |
| Олий Шерифф | Полковник Жамес Ройдс | |
| Расмий тиллар | инглизча | |
| Аҳоли (2021-йил) | 320,274 (48 дан 44-о'рин-ўрин) | |
| Зичлиги | 64 киши./км² | |
| Майдони | 5,013 км² | |
| Вақт минтақаси | ГМТ-0 | |
| Код ИСО 3166-2 | ГБ-НБЛ | |
| Харитада | ||
|
| ||
| 55°10′0″Н 2°0′0″W / 55.16667°Н 2.00000°W | ||
Округ ҳудуди 5,013 км2 ва аҳолиси 320,274 киши бўлиб, бу кўрсаткичлари билан Нортҳумберланд Англиядаги аҳоли энг сийрак яшовчи округ ҳисобланади. Жануби-шарқда энг йирик шаҳарлар тўпланган бўлиб, улар: Блйтҳ (37,339), Cрамлингтон (27,683), Ашингтон (27,670) ва Морпетҳ (14,304). Округнинг қолган қисми қишлоқ ҳудудларидан иборат бўлиб, шимолдаги энг йирик аҳоли пункти Бреwиcк-упон-Тwеэд (12,043) ва ғарбда Ҳехҳам (13,097) шаҳарчаларидир.
Нортҳумберланд ғарбида Чевиот ҳамда Шимолий Пеннинес тепаликлари жойлашган. Шарқда эса қирғоққа яқинлашган сари ер яссилаша боради. Чевиот чўққиси (815 метр) округдаги энг баланд нуқтадир. Шимолий Тйне ва Жанубий Тйне дарёлари манбалари округда жойлашган. Ҳехҳам яқинида ушбу икки дарё Тйне дарёсига бирлашади. Нортҳумберланд’даги бошқа йирик дарёлар, жанубдан шимолга қараб: Блйтҳ, Cоқуэт, Алн, Wансбеcк ва Тwеэд. Тwеэд дарёси Шотландия билан чегаранинг бир қисмини ташкил қилади. Округда Нортҳумберланд Миллий Боғи ва икки миллий аҳамиятга эга табиат манзаралари: Нортҳумберланд қирғоги ва Шимолий Пеннинес тепаликлари мавжуд.
Округ тарихи унинг чегарада жойлашгани билан чамбарчас боғлиқдир. Римликлар даврида округнинг асосий қисми Адриан деворидан шимолда жойлашган бўлиб, Янги даврда округ Англия ва Шотландия орасидаги талаш ҳудудга айланди ва бу ҳудудда кўплаб қал’алар, мудофаа бинолари ва бошқалар қурилишига сабаб бўлди. Нортҳумберланд округи шунингдек келт христианлиги ва Линдисфарне ороли билан ҳам танилган. Саноат инқилоби даврида ҳудудда кўмир конлари, кемасозлик ва қуролсозлик заводлари қурилган.
Тарихи
Этимологияси
'Нортҳумберланд' номи Англо-саксон солномасида норð ҳẏмбра ланд деб қайд этилган бўлиб, „Ҳумбердан шимолдаги ҳудуд“ маъносини англатади. Нортҳумбриа қироллигининг номи эса эски инглиз тилидаги Норþан-ҳймбре сўзидан олинган бўлиб, „Ҳумбердан шимолдаги халқ ёки ҳудуд“ маъносини англатади.
Округ мақомидан олдин
Ҳудуд узоқ давр мобайнида Англия чегарасида жойлашган ва ҳозир ҳам ҳудуд Англия ва Шотландия чегарасининг бир қисмини ташкил қилади. Римликлар даврида округнинг асосий қисми Адриан деворидан шимолда жойлашган. Қисқа муддатга римликлар шимолий чегарани Антонин деворигача узайтиришган ва ҳудуд устидан тўла назорат ўрнатишган.
Манбалар
- ↑ „архив нусхаси“. 2023-йил 5-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-январ.