НОРУДА (НОМЕТАЛЛ) ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР — саноат ва қурилишда табиий ҳолатда ёки турли хил ишлов берилгандан кейин фойдаланиладиган, шунингдек, улардан нометалл элементларни ёки уларнинг бирикмалари ажратиб олинадиган ёнмайдиган қаттиқ тоғ жинслари ёки минераллар. Улардан комплекс фойдаланиш мумкин. Норуда фойдали қазилмаларқ. тури юздан зиёд. Қазиб олиш ва улардан фойдаланиш бўйича энг муҳим хом ашёлар қаторида туради. Норуда фойдали қазилмаларқ.нинг ҳозирга қадар системалаштирилган ягона таснифи йўқ. Одатда фойдаланиш соҳасига қараб 4 гуруҳга бўладилар: кончилик-кимё ҳом ашёси — апатит, галит, туғма олтингугурт, олтингугурт колчедани, барит, табиий туз ва бошқа (буларнинг аксариятидан минерал ўғит ишлаб чикарилади); кончилик-металлургия хом ашёси — ўтга чидамли материаллар ишлаб чиқариш, флюс си-фатида ишлатилувчи қолиплаш материаллари (гил ва қумлар); қурилиш материаллари — норуда қурилиш ма-териаллари, керамика ва шиша хом ашёси, боғловчи материаллар учун хом ашё, минерал бўёклар, иссиклик ва шовқин ўтказмайдиган материаллар; нометалл руда хом ашёси — техник кристаллар (олмос, пезокварс, Исландия шпати, мусковит, агат ва бошқалар), қимматбаҳо ва зебу зийнат буюмлари ясашда ишлатиладиган тошлар (заргарлик олмоси, зумрад, ёқут, топаз, малахит, феруза, каҳрабо ва бошқалар); бу тоифага яна, одатда, асбест, талк, графит, корунд, наждакни ҳам киритадилар. Техника тараққиёти жараёнида Норуда фойдали қазилмаларқ. таркибига тобора янги тоғ жинслари ва минераллар қўшилиб бормоқда.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил