Норвегия мушуги (норвегча: норск скогкатт анд норск скаукатт) Шимолий Европада келиб чиққан хонаки мушуклар зотига мансуб[1]. Бу зот жуда совуқ иқлимга мослашган бўлиб, унинг узун жунлари унга иссиқликни сақлашга ёрдам беради, пастки қисми бўлса момиқ жунлардан иборат. Бу зотнинг аждодлари милоддан аввалги 1000-йилларида Викинглар томонидан Норвегияга олиб келинган калта жунли мушукларнинг зоти ҳисобланади.

Норвегия

Доғли, малла ва оқ рангли урғочи мушук
Умумий таҳаллуслар скогкатт
Келиб чиқиши Norvegiya bayrogʻi Норвегия
Бреэд стандардс
CФА стандард
ФИФе стандард
ТИCА стандард
WCФ стандард
АCФ стандард
АCФА/CАА стандард
CCА-АФC стандард
ГCCФ стандард
Уй мушуги (Мушук)

Иккинчи жаҳон уруши даврида Норвегия мушуги деярли йўқ бўлиб кетаётган эди; бироқ Норвегия ўрмон мушуклари клубининг наслчилик дастури туфайли бу зотнинг камайиб кетиш хавфи бартараф этилган. 1970-йилларда Карл-Фредрик Нордане бу зотга эътибор қаратиб, уни рўйхатга олиш учун саъй-ҳаракатлар қилгандан сўнг, ушбу зот Европа Халқаро Мушуклар Федерацияси (Фéдéратион Интернатионале Фéлине) томонидан расман тан олинган. Бу зот Норвегия, Дания, Швеция, Исландия ва Франсияда жуда машҳур.

Тарихи

Келиб чиқиши

Қорда ўтирган Абре таббй ва оқ рангли урғочи мушук

Норвегия мушуги Норвегия совуқ иқлимида яшаб қолишга мослашган[2][3]. Унинг аждодлари орасида милоддан аввалги 1000-йилдан кейин Викинглар томонидан Буюк Британиядан Норвегияга олиб келинган совуққа мослашган қора ва оқ британиялик калта жунли мушуклар бо'лиши мумкин деб таҳмин қилинади. Шунингдек, ХИВ асрда Салибчилар томонидан Норвегияга олиб келинган узун жунли мушуклар ҳам унинг аждодларидандир. Бу мушуклар ёввойи мушуклар билан кўпайиб, вақт ўтиши билан ҳозирги Норвегия зотига айланиб кетган деб э'тироф этилади[4][5][6].

Баъзи ёзувчиларнинг тахминига кўра, норвегия мушукларини ВИИИ асрда Викинглар Каспий денгизи қирғоқларидан кемирувчиларга қарши курашиш мақсадида олиб келишган[7].

Зотнинг ривожланиши

Норвегия мушуклар зоти 1938-йилда биринчи марта кўргазмада намойиш этилган; шу йили Норвегияда биринчи наслли мушуклар клуби ҳам ташкил топган. Селексионерлар ушбу мушукнинг табиий хусусиятларини сақлаб қолиш мақсадида наслчилик дастурини ишлаб чиққан. Дарҳақиқат, бу турнинг яшаб қолиши хавф остида бо'лган, аммо мушукларни табиий муҳитга қўйиб юбориш орқали калта жунли ҳайвонларнинг омон қолиш имкониятини сезиларли даражада оширишган[7].

Расмлар

Яна


Манбалар

  1. ↑ Ассоcиатион, Cат Фанcиэрс „Бреэд Профиле: Тҳе Норwегиан Форест Cат“ (эн-УС). cфа.орг. 2018-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 25-сентябр.
  2. ↑ „Аccуэил - чат норвегиэн - чат дес форец норвегиэннес“ (фр). Когкатт-норвегиэн.орг. — „Д'ун аспеcт ми-чат, ми-лйнх. Cонтраиремент à д'аутрес раcес, ле "Норвéгиэн" н'эст пас ле рéсултат д'уне репродуcтион планифиéэ маис ла cонсéқуэнcе де л'éволутион д'ун чат плаcé данс дес cондитионс де сурвиэ партиcулиèремент диффиcилес: ле ригоуреух cлимат де ла Норвèге.“. 2014-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 5-март.
  3. ↑ Роусселет-Бланc, Пиэ. Энcйcлопедиэ Аcтиве Ле Ча. Лароуссе Кингфишер Чамберс, 1992 — 174-бет. ИСБН 2-03-517402-3. 
  4. ↑ Ричардс, Жамес. АСПCА Cомплете Гуиде то Cац: Эверйтҳинг Ёу Неэд то Кноw Абоут Чоосинг анд Cаринг фор Ёур Пет. Сан Франcисcо: Чрониcле Боокс, 1999 — 128–129-бет. ИСБН 978-0-8118-1929-9. 
  5. ↑ Cасе, Линда. Тҳе Cат: Иц Беҳавиор, Нутритион анд Ҳеалтҳ, 1, Амес, Иоwа: Wилей-Блаcкwелл, 2003 — 26-бет. ИСБН 978-0-8138-0331-9. 
  6. ↑ Тайлор, Давид. Ултимате Cат Боок: А Униқуэ Пҳотограпҳиc Гуиде то Море Тҳан 100 Интернатионал Бреэдс анд Вариатионс, 1, Неw Ёрк Cитй: Симон & Счустер, 1989 — 76–77-бет. ИСБН 978-0-671-68649-9. 
  7. ↑ 7,0 7,1 „Аналйсис-оф-Бреэдс“. ҳттпс://гccфcац.орг/wп-cонтент/уплоадс/2021/10/Аналйсис-оф-Бреэдс-2014-ордеред-бй-рег-ранкинг.пдф. Қаралди: 4-октабр 2024-йил.