Norvegiya oqimi
Норвегия оқими (шунингдек, Норвегия қирғоқ оқими сифатида ҳам танилган) арктиканинг иккита доминант сув оқимидан бири ҳисобланади. Уни Шотландия шимолидаги Шетланд ороллари яқинидан, шунингдек Шимолий денгизнинг шарқий қисмидан 100 метргача бўлган чуқурликда кузатиш мумкин. Яна, Шимолий Муз океанининг катта қисми бўлган Баренс денгизига унинг кириш қисмидан ҳам ўтади. Шимолий Атлантика оқимининг манбаи билан солиштирганда (Шарқий Гренландия оқимига киради) у совуқроқ ва у қадар шўр эмас; бошқа манбалари шўр бўлган Шимолий ва Болтиқ денгизлари ҳамда Норвегия фёрдлари ва дарёларидир. У Шимолий Муз океанига қараганда анча иссиқроқ ва шўрроқдир. Оқим ёғингарчилик ва муз ҳисобига янгиланади. Оқимдаги қишки ҳарорат одатда 2 дан 5 °C гача бўлади, Шимолий Атлантика оқимининг асосий қисмида, Гулф Стримнинг асосий ҳиссаси билан иссиқлик 6 °C дан ошиши мумкин.
Норвегия қирғоқ сувларида иккита асосий сув массаси, Норвегия қирғоқ оқими ва Шимолий Атлантика суви (Атлантика суви) ҳукмронлик қилади. Норвегия қирғоқ оқими шимолга қараб ҳаракатланар экан, Шимолий Атлантика суви билан аралашиб, шўрланиш даражасини оширади.
Оқим шамол томонидан тартибга солинади, жануби-ғарбий шамоллар таъсирида Норвегия қирғоқлари бўйлаб сув „тўпланади“ (баландлик ҳосил бўлади ва шунинг учун босим фарқларини яратилади), шунингдек, унинг шўрланиш тақсимоти ҳам бошқарилади, бу эса ўз навбатида зичлик градиентларини пайдо қилади[1].

Манбалар
У асосан Болтиқ денгизидан (чучук сув истеъмолининг 50%) Скагеррак орқали Шимолий денгизга (чучук сувнинг 10%) айланишидан иборат бўлиб, Шимолий Атлантика оқимининг бир қисми (ғарбий бурилиши шимолий Голфстрим кўрфаз оқими) билан қўшилади[1]. Оқим мавсумий тарзда таъсир қилади, аммо ўртача ҳисобда Норвегия фёрдлари ва дарёлари чучук сувнинг 40% ни ташкил қилади[1][2]. Скагерракнинг шимолий-ғарбий қисмида (Болтиқ денгизига кириш) оқим тахминан 2100 м3/с тезликка эришади, унинг 75% Болтиқ денгизи оқими, 15% Шимолий денгиз оқими ва 10% Норвегия ва Швециядан оқиб чиқади[1]. Шўрланган осмотик босим нуқтаи назаридан Болтиқ оқимининг давоми[2] ва бу Арктика (ва Баренс) денгизларини тўлдирувчи табиий шўр бўлмаган ёғингарчилик ва муз эришига қарши интуитив равишда кутилганидан нисбатан камроқ шўр океан суви эканлигини билдиради. Оқимдаги чучук ва шўр сувни йиғиш учун Норвегия хандақидан фойдаланилади. Бу сирт оқими 50-100 метр баландликдан оқиб ўтади[3][4].
Оқим шимолдан шимоли-шарққа силжиган сари шўр Шимолий Атлантика оқимининг сувига қўшилиб боради.
Хусусиятлари
Шўрланиш даражаси
Норвегия қирғоқ оқими — бу ханжар шаклидаги оқим тури бўлиб, у турли хил шўрланиш, зичлик ва ҳарорат хусусиятларига эга. Чучук сув манбаларининг ҳажми ёз ойларида энг кўп миқдорда, қиш ойларида эса камроқ миқдорда бўлиб, шўрланишнинг ўзгарувчанлигига ёрдам беради. Унинг ўртача шўрлиги тахминан 34,5 промилли (ппт); қирғоққа яқин қисмларида бир оз пастроқ шўрланиш (32-31 псу) даражасига эга. Оқимнинг Шимолий Атлантика оқими билан чегараси бир оз юқори шўрланиш билан белгиланади яъни 35 ппт га тенг[2].
Ҳарорат
Норвегия қирғоқ оқимининг ўртача қишки ҳарорати тахминан 3,5 °C ни ташкил қилади[3][5] ва 2 дан 5 °C гача, ёзда эса ирмоқ манбалари (Болтиқ денгизи, Норвегия фёрдлари, дарёлар) исиши натижасида оқим ҳарорати иссиқроқ бўлади.
Тезлиги
Гарчи оқим тезлигида жуда кўп ўзгарувчанлик мавжуд, энг паст тезлик 20 см/с дан кичик бўлади, лекин баъзида максимал тезлик 100 см/с гача етади[1], ўртачаси эса 30 см/с билан тавсифланади[6].
Иқлимга таъсири
Атлантика океанининг атмосфера ва ер усти сувлари ўртасида энергия алмашинуви механизми, Норвегия қирғоқ оқими Норвегия иқлими учун жуда муҳим аҳамиятга эга.
Қиш мавсумида оқим орқали океандан юқоридаги ҳаво массаларига иссиқлик чиқарилади. Бу ҳаво массалари одатда шимоли-шарқий йўналишда ҳаракатланади ва шу билан биргаликда қўшни қуруқлик массаларини айниқса қирғоқбўйи ҳудудлари иситади.
Ёзда оқим таъсири мутлақо тескари бўлади. Атлантика океани устидаги иссиқ ҳаво массалари (узоқ кунларда қуёш томонидан иситилади) иссиқликни пастки совуқ океанга ўтказади. Бу Скандинавия ярим оролига совуқроқ ҳаво массаларининг етиб боришига олиб келади ва шу билан ёз ойларида, айниқса қирғоқбўйи ҳудудларидаги сув массаларининг совишига сабаб бўлади.
Шундай қилиб, Атлантика океани ва унга яқин қирғоқ сувлари Норвегиядаги ҳароратнинг ҳаддан ташқари ўзгаришига мўтадил таъсир кўрсатади, бу эса (айниқса, қирғоқбўйи ҳудудларини) қишда иссиқроқ, ёзда эса салқинроқ бўлишига сабаб бўлади. Худди шу таъсир Исландияда жуда аниқ тарзда сезилади.
Норвегия қирғоқ оқими Баренс денгизига бироз даражада илиқроқ сув ўтказиб, у ерда ҳосил бўладиган муз миқдорини камайишига сабаб бўлади[3]. Шу нуқтаи назардан, бу жараёнда Шимолий Атлантика Дрифтининг таъсири анча катта ҳисобланади.
Балиқчиликка таъсири
Оқим Норвегия қирғоқлари бўйлаб озуқавий моддаларга бой сув массаларини олиб келади ва бу сувлар билан треска, селд ва капелин балиқлари миграцияси амалга ошади. Скагеррак бўғози бўйлаб кўтарилган шамол мўл-кўл озуқа моддаларини ер юзасига келишига сабаб бўлади, кейинчалик улар қирғоқ бўйлаб тарқала борилади. Норвегия дунёдаги энг йирик балиқчилик саноатига эга бўлиб, ҳар йили ўртача 3 миллион тонна балиқ овлаш билан шуғулланади. Норвегия қирғоғи, шунингдек, кўплаб тижорат балиқлари учун муҳим уруғланиш жойи ҳисобланади[1].
Глобал иқлим ўзгариши
1990-йиллар давомида Норвегияда йиллараро иқлим ўзгаришларига сабаб бўлган алоҳида ўн йиллик содир бўлди.
Норвегияда ҳарорат ўртача иссиқроқ даражада бўлган, қиши нам ва илиқ, ёз эса иссиқ эди. иқлимнинг ўзгариши ёғингарчиликнинг ҳаддан ташқари кўпайишига ва балиқ заҳираларининг ўзгаришига сабаб бўлди.
Глобал иқлим ўзгариши туфайли атмосфера ҳароратининг ошиши кучли жануби-ғарбий шамолларнинг Норвегия қирғоқлари бўйлаб сув тўпланиш ҳолатини келтириб чиқарди. Босим фарқлари сўнгги йилларда қирғоқ бўйлаб сув тошқинининг кўпайиши ва бўрон кўтарилишини келтириб чиқаради[1].
Норвегия қирғоқ сувларининг чуқур қатламларида ҳам ҳаво ҳарорати кўтарилиб бормоқда.
Ҳароратнинг ошиши денгиздаги муз қатламининг камайишига олиб келади, бу эса Норвегия денгизини кўпроқ миқдорда чучук сув билан таъминлашига сабаб бўлади ва шўрланиш даражасини ҳам кескин пасайтиради.
Шўрланишнинг бундай пасайиши (Арктика) океан тубида сув ҳосил бўлиш тезлигининг ўзгаришига олиб келиши мумкин (денгиз музининг ҳосил бўлиш жараёни ва денгиз музлари ҳосил бўлганда жуда шўрланган қўшимча маҳсулотнинг чўкиши сабабли). Агар (Арктика) туби сувининг ҳосил бўлиш тезлиги секинлашса, Шимолий Атлантика оқимининг Шимолий Муз океанига тасири бутун ички оқимни секинлаштириши мумкин[1].
Бундан ташқари, Шимолий Атлантика оқимидаги ҳароратнинг ортиши, Норвегия қирғоқ оқимининг ҳиссасига қараганда, Арктикада денгиз музларининг ҳосил бўлишига кўпроқ тўсқинлик қилади. Демак, Норвегия қирғоқ оқимининг иқлим ўзгаришига таъсири нисбатан кичикроқ ҳисобланади дея тарифлаш мумкин.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 1,7 Саэтре, Роалд, эд. 2007. Тҳе Норwегиан Cоастал Cуррент—Оcеанограпҳй анд Cлимате. Тапир Аcадемиc Пресс; Трондҳеим. ИСБН 82-519-2184-8
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Морк, М. (1981). „Cирcулатион Пҳеномена анд Фронтал Дйнамиcс оф тҳе Норwегиан Cоастал Cуррент“. Пҳилосопҳиcал Трансаcтионс оф тҳе Роял Соcиэтй А: Матҳематиcал, Пҳйсиcал анд Энгинеэринг Сcиэнcес. 302-жилд, № 1472. 635-бет. Бибcоде:1981РСПТА.302..635М. дои:10.1098/рста.1981.0188.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Гёрй, Жоанна, Артҳур Ж. Мариано, Эдwард Ҳ. Рян. 2001-2008. „Тҳе Норwегиан & Нортҳ Cапе Cурренц.“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-01-01 санасида архивланган) Оcеан Сурфаcе Cурренц. (Аccессед 2009)
- ↑ Икеда, М.; Жоҳаннессен, Ж.А.; Лйгре, К.; Сандвен, С. (1989). „А Проcесс Студй оф Месосcале Меандерс анд Эддиэс ин тҳе Норwегиан Cоастал Cуррент“. Жоурнал оф Пҳйсиcал Оcеанограпҳй. 19-жилд. 20-бет. Бибcоде:1989ЖПО....19...20И. дои:10.1175/1520-0485(1989)019<0020:АПСОММ>2.0.CО;2. ИССН 1520-0485.
- ↑ Саэтре, Р., анд Р. Лжоэн, 1972: Тҳе Норwегиан Cоастал Cуррент. Проcеэдингс оф тҳе Фирст Интернатионал Cонференcе он Порт анд Оcеан Энгинеэринг, вол.1, пп.514-535.
- ↑ Ҳауган, Петер М.; Эвенсен, Геир; Жоҳаннессен, Жоҳннй А.; Жоҳаннессен, Ола М.; Петтерссон, Лассе Ҳ. (1991). „Моделед анд Обсервед Месосcале Cирcулатион анд Wаве-Cуррент Рефраcтион Дуринг тҳе 1988 Норwегиан Cонтинентал Шелф Эхперимент“. Жоурнал оф Геопҳйсиcал Ресеарч. 96-жилд. 10487-бет. Бибcоде:1991ЖГР....9610487Ҳ. дои:10.1029/91ЖC00299.
Ҳаволалар
- Норвегия оқими (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-01-01 санасида архивланган)
67°Н 3°Э / 67°Н 3°Э67°Н 3°Э / 67°Н 3°Э{{#cоординатес:}}: cаннот ҳаве море тҳан оне примарй таг пер паге