Nosir Fozilov
Фозилов Носир (1929.10.6, Қозоғистон Республикасининг Туркистон тумани) — ёзувчи, таржимон. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1990). Ўрта Осиё университетини тугатган (1954). „Гулхан“ журналида масъул котиб(1955-59), Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида бўлим мудири (1959-1963; 1975-1982), „Шарқ юлдузи“ журналида масъул котиб (1963-1995; 1982-84; 1986-92). Биринчи тўплами — „Ирмоқ“ (1959). „Оқим“ (1962), „Робинзонлар“ (1964), „Қуш қаноти билан“ (1965), „Қорхат“ (1968), „Кўклам қиссалари“ (1970), „Болалигим — пошшолигим“ (1989), „Бир отар тўппонча“ (1995), „Шум боланинг набиралари“ (1995), „Тошкентнинг носи“ (1996) ва бошқа асарлар муаллифи. Ҳикоя ва қиссалари миллий бўёқларининг ёрқинлиги, тилининг жозибадорлиги, халқ турмуши манзараларининг, айниқса, болаларнинг ички дунёси, ўйкечинмаларининг жонли тасвири, кўтаринки руҳи билан ажралиб туради. Асарларида чўл табиатига хос манзаралар шоирона чизилган. Қорақалпоқ ва қозоқ ёзувчиларининг асарларини ўзбек тилига таржима қилган. „Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан мукофотланган (1999)[1].
| Носир Фозилов | |
|---|---|
| Таваллуди |
10-июн 1929-йил |
| Вафоти |
11-март 2018-йил (88 ёшда) Тошкент |
| Мукофотлари |
|
Манбалар
- ↑ * Танланган асарлар [2 ж.ли], Т., 1982— 83; Устозлар даврасида, Т., 1989; Мунаввар лаҳзалар, Т., 1997; Сайд Аҳмад номинг баланд, Т., 1999; Эсласанг, кўнглинг ёришур, Т., 2004.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ёзувчи, шоир ёки драматургга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |