Зиёсферада исми Носир ва фамилияси Исмоилов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Носир Исмоилович Исмоилов (1901-йил 27-май — Тошкент — 1974-йил 15-март) — терапевт; Ўзбекистон Фанлар Академияси мухбир аъзоси (1947), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1948), тиббиёт фанлари доктори (1947), профессор (1948). Ўрта Осиё университетининг тиббиёт факултетини тугатган (1929), 1942-йилдан Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси кафедраси мудири. Аддисон-Бирмер касаллиги, чиллашир, пеллаграда кўмикда қон яратилиши, меъдаичак, юрак-томир ва қон касалликлари устида илмий иш олиб борган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Адабиётлар

  • Касалларни парвариш қилиш, Т., 1961.