Зиёсферада исми Носир ва фамилияси Рашидов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Носир Рашидов (1936.13.1 — Жиззах тумани — 2002-йил, 4-декабр) — машинасозлик соҳасидаги олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1982). Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги Фанлар академияси академик (1991), техника фанлари доктори (1976), профессор (1978), Тошкент политехника институтини тугатган (1958), Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги здида муҳандис (1960 — 63), Ўрта Осиё қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва электрлаштириш илмий тадқиқот институтида аспирант, лаборатория мудири, бўлим бошлиғи (1963—92), айни пайтда Тошкент автомобилйўллар институтида кафедра мудири (1972—84), Жиззах политехника институти ректори (1992—2002). Илмий ишлари автотранспортпоездларнинг тўғри ва эгри чизиқли ҳаракатланиши, тормозланиши ҳамда турғунлиги назариясига, пахта хом ашёсини ташишни такомиллаштиришнинг назарий масалаларига доир. Р. кўп звеноли тракторпоездлар ихтирочиси. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреата (1977).

Манбалар

  • Пахта хом ашёсини ташишни такомиллаштириш, Т., 1972; Кўп звеноли тракторпоездларнинг тормозланиши, Т., 1978; Кўп звеноли тракторпоездлар, Т., 1981.