Зиёсферада исми Носир ва фамилияси Ёқубов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Носир Норович Ёқубов (ўзбекча: Насирджан Норович Якубов; 1943-йил 6-сентабрда Самарқандда туғилган) — совет ва ўзбек сиёсатчиси, айни пайтда нафақада.

Носир Норович Ёқубов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Ёқубов Носиржон Норович

1943-йил 6-сентябр (1943-09-06) (83 ёш)
Самарқанд, Ўзбекистон ССР
Болалари Ёқубов Нор
Ёқубова Яна
Ёқубова Эмма
Онаси Редина Полина Петровна
Отаси Ёқубов Нор Ёқубович
Илмий унвони Тарих фанлари номзоди

Биографияси

Ёқубов Носир Норович фаолияти давомида узоқ йиллар: Ўзбекистон комсомоли Самарқанд вилоят қўмитасининг биринчи котиби; Самарқанд шаҳрининг Боғишамол, Железнодорожний, Сиёб туманлари биринчи котиби; кейинроқ КПСС (Совет Иттифоқи Коммуннистик партияси)Самарқанд шаҳар қўмитаси биринчи котиби бўлиб ишлаган.

Шунингдек, Носир Норович 1993-йил 28-майдан 2000-йилгача — Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси сифатида фаолият кўрсатган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ИИ даражали Фавқулодда Элчиси мақомига эга бўлган. Бундан ташқари Носир Ёқубов СССР, Ватикан, Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Афғонистон Республикаларининг қатор нуфузли  орден ва медаллари билан тақдирланган.

Шу билан бирга, 1998-йилда Рим папаси Иоанн Павел ИИ унвони — Рицар қўмондон,  Авлиё Григорий орден ва қиличи (ИИ даража) билан мукофотланган. Носир Норович Тарих фанлари номзоди унвонига эга.

Айни пайтда Ёқубов Тошкент шаҳрида истиқомат қилади.

Ҳаволалар