Носириддиншоҳ (1831-1896.1.5, Теҳрон) — Эрон шоҳи (1848—96). Қожарлар сулоласидан. Муҳаммадшоҳ Қожар ва Маликжаҳон хонимнинг ўғли. Унингдаврида Бобийлар қўзғолонлари шафқацизлик билан бостирилган. Н. даврида Европа мамлакатларининг Эрондаги сиёсий тазйиқи кучайган. Н. чет эл (инглиз ва рус) сармоядорларига телеграф, банк, йўл ва бошқа консессияларкни берган. 1892-йилда Англиядан давлатни асоратга соладиган катта қарз олган. Чет эл та-маки консессиясига қарши кўтарилган ҳаракатни жазолагани учун махфий террористик ташкилот вакили Мирзо Ризо Кирмоний томонидан ўлдирилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил