Nosirjon Aminov
Носиржон Аминов (1976-йил 6-март, Ангрен, Ўзбекистон ССР, СССР) — Ўзбек сиёсатчиси, қурилиш муҳандиси. 2020-йилда у ИВ чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайланган. Ўзбекистон Экологик партиясининг аъзоси. Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси.
| Носиржон Аминов | |
|---|---|
| Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Орипов (сиёсатчи) |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1976-йил 6-апрел Ангрен Ўзбекистон ССР, СССР |
| Маълумоти | Тошкент архитектура-қурилиш институти |
Ҳаёти
Носиржон Аминов 1976-йил 6-мартда Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида туғилган. 1997-йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган, олий маълумотли қурилиш муҳандиси.1997-йилда „Ангрен Уй-жой қурилиш“ аксиядорлик жамиятида монтажчи сифатида иш бошлади. Бироздан сўнг, ўша йили у „Ўзбекенергоремонт“ ишлаб чиқариш бирлашмасида механик бўлиб иш бошлади. 1998—2001-йилларда Ангрен электр станциясининг иссиқлик таъминоти сехи ва ер ости иншоотлари сехида чилангар бўлиб ишлаган. Кейинчалик, 2001—2003-йилларда у „Ангренская Теплостанция“ шўба корхонасининг металл лабораториясида НДТ инспектори бўлган. 2003-йилда у „Ўзбекенерго“ давлат аксиядорлик компанияси „Ангренская теплостанция“ очиқ аксиядорлик жамиятининг металл лабораториясининг бошлиғи, сўнгра катта механик устаси этиб тайинланди. 2011-йилдан 2016-йилгача „Ангрен иссиқлик электр стансияси“ аксиядорлик жамиятида сех раҳбари бўлиб ишлаган. 2016-йилдан ҳозирги кунгача „Ангрен иссиқлик электр стансияси“ аксиядорлик жамиятининг директори лавозимида ишлаб келмоқда[1].
2020-йилда у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, шунингдек Саноат, қурилиш ва савдо қўмитаси аъзоси ва „Ўзбекистон Экологик партияси“ фракцияси аъзоси этиб сайланган[2][3].
Манбалар
- ↑ „Кандидаты“ (русча). элеcтионс.уз. 2021-йил 1-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-апрел.
- ↑ „Депутаты“. парлиамент.гов.уз. 2021-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-апрел.
- ↑ „ 334-ИВ-сон 10.06.2020. О создании межпарламентской группы Олий Мажлиса Республики Узбекистан по сотрудничеству с Милли Меджлисом Азербайджанской Республики“. лех.уз. Қаралди: 17-апрел 2021-йил.