Носируддин ал-ҳанафий, Носир Тўра (ХИХ аср ўрталари, Бухоро – 1920-чи йиллар, Кобул) – Бухоро амирлиги ва Бухоро республикасида ижод қилган ўзбек тарихчиси, амир Музаффарнинг ўғли.

Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Бухоро илмий жамияти аъзоси (1921—1923). У Бухоро арки тарихига доир „Таҳқиқоти арки Бухоро“ асарини шу жамият ҳамкорлигида ёзган. Шунингдек, унинг Бухоро амирлиги тарихига бағишланган „Осори салотин“ („Султонлардан қолган ёдгорликлар“), „Туҳфат уз-зоирин“ („Зиёратчиларга туҳфа“, 1910-йилда Бухоро тошбосма нашриётида чоп этилган), „Ҳоди уз-зоирин“ („Зиёратчилар учун кўрсаткич“), „Кунуз ал-атқиё“ („Тақводорларга аталган хазиналар“) каби асарлари мавжуд. Амир Олимхоннинг талаби билан унинг оила аъзолари ва яқин қариндошлари қаторида (жами 51 киши) Афғонистонга юборилган (1923-йил июл)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Адабиётлар

  • Закҳидова С. А., Рукопис' „Тукҳфат-уз-заирин“ Насираддина ибн амир Музаффара как источник по изучению городской кул’турй Букҳарй // Обшчественнйе науки в Узбекистане, № 3, 2001