Nosix va mansux
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. |
Бу мақоланинг бетарафлиги шубҳа остидадир. Батафсилроқ маълумот учун мақола мунозарасига қаранг. |
Носих ва мансух (араб. ўчирувчи ва ўчирилган; носих мансухни йўқотгани ёки ҳукмини ўзгартиргани) — истилоҳда — аввалги ҳукмини кейингиси билан бекор қилувчи ҳадис носих ва бекор бўлгани мансух дейилади. Ҳадисларнинг носих ва мансухини аниқлаш ниҳоятда машаққатли муҳим фандир. Бу қуйидаги қоидаларга асосан билинади:
1. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг аввал айтган ҳадисларини кейингиси билан алмаштирганларини очиқ баён қилишлари орқали. Масалан, Бурайда (р.а.) ҳадисида Расулуллоҳ (с.а.в.) „Мен сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим, энди уларни зиёрат қилаверинглар, чунки, қабрлар охиратни эслатади“, деганлар.
2. Саҳобийнинг сўзи орқали. Саҳобий, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг фалон ишлари, фалон ишларидан кейин содир бўлган, дейди. Масалан, Жобир (р.а.)нинг Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг сўнгги икки буйруқларидан бири — ўт теккан нарсадан таҳорат қилинмасликка буюришлари бўлди, деган ҳадиси. Яъни оловда пишган нарсадан еб, таҳорат қилиб бўлмаслигини айтганлар.
3. Тарихни аниқлаш, яъни ҳадисларнинг айтилган вақтини: қайси бири аввал, қайси бири кейин эканлигини билиш орқали. Масалан, Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.): Қон олдириш ва қон қуйиш рўзани кетказади, деганлар. Бошқа Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг эҳромда ва рўзадорлик ҳолатда қон олдирганликларини Абдуллоҳ ибн Аббос айтган. Биринчи ҳадис Макка фатҳида айтилган. Иккинчиси эса видолашув ҳажи вақтида айтилган.
4.Ижмонинг кўрсатиши билан. Масалан, Имом Доримий ривоят қилган ҳадисда: „Ким маст қилгувчи ичимлик ичса уни дарраланглар, агар тўртинчи марта ичса ўлдиринглар“ деган. Имом Нававий бу ҳадисни ижмо насх қилганини айтган. Аммо ижмо насх ҳам, мансух ҳам қилмайди, балки носихни кўрсатади. Носих ва мансух бўйича Аҳмад ибн Ҳанбалнинг „ан-Носих ва-л-мансух“ асари мавжуд[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 309.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.