Нота ёзуви, нотация – мусиқа товушларининг баландлиги, узунлиги ва бошқа хусусиятларини ифодаловчи белги ноталардан иборат ёзув усули; мусиқа асарининг ёзув ифодаси. Нота ёзуви қадимдан турли халқлар мусиқа амалиёти ва илмий изланишларнинг маҳ-сули сифатида юзага келган (Қад. Миср, Бобил, Қад. Хитой ва бошқалар). Нота ёзувининг бизгача етиб келган дастлабки намуналари милоддан аввалги ИИИ асрда Юнонистонда пайдо бўлиб, ҳарфлар билан ифодаланганлиги учун ҳарфли Нота ёзуви дейилган. Бундай Нота ёзуви нинг маълум турини Ўрта Осиёда Форобий ишлаб чиққан. Ҳарфли Нота ёзуви товушлар баландлиги ва парда тузил-маларини аниқлашга ёрдам берган. Нота ёзувининг мукаммалашишида кўп мамлакатларда юзага келган турли табулатуралар муҳим рол ўйнаган. Ўрта Осиёда Сафиуддин ал-Урмавий (ХИИИ аср) томонидан уд чолғу асбоби пардаларига мўлжаллаб яратган 2 хил табулатуралар маълум бўлган. Улар жадвал шак-лида бўлиб, товушлар баландлиги турли ҳарфлар билан, давомийлиги эса ра-қамлар (ёки нуқталар) ёрдамида ифодаланган. ХИХ аср охирида Хоразмда „танбур чизиғи“ деб номланган табулатура шаклидаги Нота ёзуви жорий этилган. Ўрта асрларда Европа черков вокал мусиқасида невма (матн сўзлари устига кўйилган оҳанг йўналишини кўрсатувчи махсус белги)ларга асосланган Нота ёзуви кенг тарқалди. Товуш баландлигини аниқроқ кўрсатиш учун бу белгилар горизонтал чизиқларга ёзила бошлаган. ХИ асрда Гвидо д’Арецсо мазкур Нота ёзуви турини такомиллаштириб 4 чизикли Нота ёзуви ни кашф қилган. ХВИ аср охиридан гомофония услубида генералбас усули жорий этилган. Унда бас овози товушлари тагида ёзилган рақамлар муайян аккордларни ифодалаган. Ҳозирги Нота ёзуви 5 та горизонтал чизиклар (нота йўли)га (уларнинг орасига, юқориси ёки пастига) ёзиладиган ноталардан ташкил топган. Ноталар то-вушларнинг узун-қисқалигига қараб овал шаклидаги бўш ва қора доирача (бошча)лардан иборат бўлиб, улардан думли ёки думсиз (юқорига ёки паст-га) чизиқчалар тортилиб ёзилади. Ноталар номи 7 та бўлиб, улар муайян калитларица турлича ёзилади.

Яна қаранг

Адабиёт

  • Акбаров Ил., Музика саводи, Т., 1953; Ражабов И., Макрмлар масалаеига доир, Т., 1963.



Нота ёзуви
     C   Д   Э   Ф   Г   А Ҳ (Б)
   
    до ре ми фа сол ля си