Noteng nikoh
Нотенг никоҳ — рус рассоми Васили Пукирев томонидан чизилган картина.[1] 1862-йил Москва рассомчилик, ҳайкалтарошлик ва архитектура мактабини тугатганидан сўнг чизилган. Нотенг никоҳ картинаси илк бор 1863-йилда Третяков миллий галереясида намойиш этилган.[2] Ўзининг умумий ғояси, кучли ифодаси, кундалик сюжет учун ғайриоддий ўлчами ва моҳир ижроси билан у рассомни дарҳол рус рассомлари орасида энг кўзга кўринган ўринлардан бирига қўйди. Ушбу картина учун Академия рассомга профессор унвонини берди.
| Нотенг никоҳ (русча: Неравный брак) |
| Васили Пукирев, 1862 |
| Мойбо'ёқ |
| 173 × 136,5 см |
| Третяков миллий галереяси, Москва , Россия |
Яратилиш тарихи
ХИХ аср ўрталарида қизларнинг хоҳиш-иродасига қарши ҳолда, ёши катта инсонларга никоҳлаб бериш холатлари ўша даврнинг энг оғриқли ҳолатларидан бири эди.[3] Бундай никоҳлар замирида моддий манфаат, қўрқув ва шу каби нохуш мақсадлар ётарди. 1854-йилда театрда шу мавзуга қаратилган Островскининг,,Қашшоқлик иллат эмас" песаси қўйилади, бироз вақт ўтиб диний бирлашмалар бундай никоҳларни қоралаб фармонлар чиқаради.
Ушбу мавзуда сурат яратишни мақсад қилган Васили Пукирев шундай холатли савдогарлар ҳаётини ўрганишни бошлайди. Очкўзлик савдогарларнинг кўзини кўр қилишини англаб етади.
Расм устида ишлаш
Васили Пукирев ушбу расм устида 1862-йилда иш бошлаган. Изланишларни амалга оширгандан сўнг ва ғоя тайёр бўлгандан кейин рассом 36 х 24 ўлчамда, кичик бўлган расмнинг хомаки, дастлабки вариантини чизади. Шундан сўнг, катта картинани яратишга киришади.[4]
Расм сюжети
Қисқа тавсиф
Ўзининг ижод маҳсули билан рассом ўзи яшаган вақтнинг беадаб ахлоқини, ўша пайтдаги пулнинг барча нарсани ҳал қила олишини кўрсатмоқчи бўлган.Нацистлар пули, обрўйи ва таъсири олдида оддий қизлар иложсиз бўлишган. Картинада ноиложликдан ўз бошини эгиб олган ёш қизни ва савлат, обрў ва албатта катта бойликка эга „чол“ни кўришимиз мумкин.Орқа фонда ҳам икки яъни келин ва куёв томондаги одамларга ажратиш мумкин бўлган икки гуруҳ одамларни кўриш мумкин ва уларнинг юзида акс этаётган ҳиссиётлар бир-биридан кескин фарқ қилади. Яна бир эътиборли жиҳати қўли кўксида букилиб турган киши — муаллиф Васили Пукиревдир.Шу йўл билан у ўзининг шундай „нотенг никоҳ“ ларга қарши эканлигини ва ҳукумат, бойлик ва обрўга эга шахсларни ёқтирмаслигини кўрсатмоқда…
Персонажлар
Куёв

Куёв яхши костюм кийган, кекса ёшдаги, бой, обрўли одам сифатида тасвирланган. Юзидаги ажинлар унинг қарилигини билдириб туриш билан бирга, юзига жиддий тус ҳам берган. Унинг тушунарсиз хира кўзлари, қийшиқ лаблари, бўйнида Владимирнинг ИИ даражали хочи ва чап кўкрагида шу тартибга мос келадиган юлдуз бор. Қисқичли ва қаттиқ ёқаси унинг юзига ҳаракациз ва музлаган кўриниш беради ва фақат унинг кўзлари келинга бир оз қийшайган.
Келин
Суратдаги келин ҳали жуда ёш қизалоқ, бу унинг овалсимон юзларидан ҳам маълум. Сочлари ипакдек сарғиш рангда, бўйи бирмунча паст. Бошида чамбарак таиб олган. Унинг юзи оқариб кетган, кўзидаги ёши ва ерга норизо қараб туриши картинага ўзгача таъсир беради. Келин айниқса тўй либосида янаям беайб, покиза ва таъсирчан кўринади. Қўлидаги шам пастга туширилган ва ўнг қўлини никоҳ узуги тақилиши учун руҳонийга узатган ҳолда турибди.
Руҳоний
Суратдаги руҳоний бироз эгилган ҳолда, қошлари орасидан келинга қараганча тасвирланган. Чап қўлида диний китоб, ўнг қўлида эса келиннинг қўлига таъқиш учун никоҳ узуги.
Бошқа персонажлар
Бу хонада иккита жуда ғалати фигура бор. Икки кекса аёл. Бири куёвнинг орқасида, иккинчиси руҳонийнинг орқасида туради. Бу ғайриоддий нарса эмасга ўхшайди. Тўйни кўргани кампирлар келишди. Балки улар куёвнинг опаларидир. Аммо кейин савол туғилади: нима учун улар келин билан бир хил гулчамбарларда. Бирида ҳатто оқ кўйлак ҳам бор. Суратдан тушуниш мумкинки, улар ҳам куёвнинг хотинлари. Ва куёвга бошқача нигоҳ билан қараб туришибди. Келиннинг орқа тарафида тасвирланган, воқеадан хуноби ошиб турган ва қўлларини чалкаштириб олган эркак Васили Пукиревнинг ўзидир. У бу орқали ўз норозилигини ифодалаган.[5]
Расмнинг прототиплари
Николай Варенцов версияси
Биринчи версияга кўра, расмнинг сюжети рассомнинг дўсти, ёш савдогар Сергей Михайлович Варенцов билан содир бўлган севги драмаси билан боғлиқ. Ушбу версияда, Сергей Варенцов 24 ёшли Софя Николаэвна Рйбниковани севиб қолади. Лекин қизнинг отаси ёш савдогарни ўзларига мууносиб эмас деб ҳисоблайди ва қизини мажбуран 37 ёшли бой савдогар Андрей Александрович Карзинкинга никоҳлаб беради.[6]
Грибков ва Мудрогел версияси
Рассомнинг дўсти Сергей Грибков ва Н. А. Мудрогел томонидан айтилган бошқа версияга кўра, расмда рассомнинг ўз севги драмаси тасвирланган. С. Грибков ушбу воқеани қуйидагича тасвирлайди:
Суратда Васили Пукиревнинг севги драмаси тасвирланган. У ёшлигидан севган қиз бой амалдорга турмушга берилади ва айнан шу сабабли расмда о'зини қо'лларини чалкаштирган ҳолатда тасвирлаган.[7]
Кейинги воқеалар
Расм 1863-йилда Санкт-Петербургдаги кўргазмада намойиш этилади. Расмни рассомнинг дўсти Александр Борисовский сотиб олади. Орадан бироз вақт ўтиб эса, яъни 1871-йилда Павел Третяков расмни 1500 рублга сотиб олади. Шундан буён сурат Третяков миллий галереясида сақлаб келинмоқда.[8]
Сурат галереяда намойиш этила бошланганидан сўнг, жуда юқори баҳоларга лойиқ кўрилади. В.В.Стасов суратни пойтахтнинг энг машҳур сурати дея атайди ва фожеали воқеа ёритилганини этироф этади.
1875-йилда Василий Пукирев „Тенг бўлмаган никоҳ“ расмининг нусхасини чизди, у ҳозирда Беларус Республикаси Миллий санъат музейида намойиш этилмоқда.
Қизиқарли фактлар
- Михаил Зошченконинг,,Нотенг никоҳ" номли ҳикояси бор бўлиб, ҳикоя бошида ушбу картинага таъриф бериб кетилади.[9]
- ,,Крематорий' гуруҳининг,,Музли қулупнай" номли албоми муқовасида ушбу картина тасвирланганини кўриш мумкин.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Нотенг никоҳ“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Третяков галереяси
- Рус рассомларининг асарлари[сайт ишламайди]
Манбалар
- ↑ „Неравный брак Василий Владимирович Пукирев (1832—1890)“. галлерих.ру. Қаралди: 2022-йил 9-июл.
- ↑ „картини_русскиҳ_ҳудожников“. музеи-мира.cом. Қаралди: 2022-йил 9-июл.
- ↑ 🇩🇮🇷🇪🇧🇷🇮🇳🇬🇪🇷 „Неравный брак. История картины“. аминоаппс.cом. Қаралди: 2022-йил 9-июл.[сайт ишламайди]
- ↑ Олга Азарова „Уроки ИЗО. Сюжетная картина - Неравный брак Уроки ИЗО. Сюжетная картина - Неравный брак“. Проза. Қаралди: 2022-йил 9-июл.
- ↑ „Старик. Невеста. Мертвая жена. «Неравный брак» Василия Пукирева © Артифех.ру“. артифех.ру. Қаралди: 2022-йил 9-июл.
- ↑ „Неравный брак (картина)“. эвг-cрйстал.ру. 2023-йил 5-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-июл.
- ↑ „Неравный брак“. сплетник.ру. Қаралди: 2022-йил 9-июл.
- ↑ „Картины для меня. Павел Михайлович Третьяков. Третьяковская галерея.“. зен.яндех.ру. Қаралди: 2022-йил 9-июл.
- ↑ „Нотенг никоҳ“. зосченко.инфо. 2022-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-июл.