Нотиқ Қосимов (1971-йил 2-январ, Кичик Гарамурод, Гадабай тумани – 1992-йил март, Пирлар, Хўжали тумани) – Биринчи Қорабоғ жангчиси, бедарак йўқолган, Озарбайжон Миллий Қаҳрамони (2024)[1].

Нотиқ Қосимов
Асл исми озарбайжонча: Натиқ Сəлим оğлу Қасıмов
Таваллуди 2-январ 1971-йил
Кичик Гарамурод, Гадабай тумани, Озарбайжон ССР, СССР
Вафоти 1992-йил март (21 ёш)
Пирлар, Хўжали тумани, Озарбайжон
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон
Қўшин турлари Озарбайжон Армияси
Унвони Аскар
Ҳарбий  қисм Қуруқлик қўшинлари
Жанг/уруш Биринчи Қорабоғ уруши
Мукофотлари

Ҳаёти

Қосимов Нотиқ Салим ўғли 1971-йил 2-январда Гадабай тумани Кичик Гарамурод қишлоғида туғилган. 1975-йили эса улар бир оила бўлиб Мингечаурга кўчиб кетишади. Нотиқ шу ерда саккиз йиллик мактабни тамомлагач, касб-ҳунар билим юртида пайвандлаш бўйича таҳсил олади. 1991-йилда Россиянинг Красноярск вилоятидаги ички қўшин бўлинмаларида ҳарбий хизматни ўтаб, Озарбайжонга қайтиб келади ва айни шу йили ўз ихтиёри билан фронтга кетади[2].

1992-йилда Хўжалининг Пирлар қишлоғидаги черковда асир олинган[3].

2024-йил 25-июн куни вафотидан кейин унга „Озарбайжон Миллий Қаҳрамони“ унвони берилган[1].

Кейинги тақдири

2019-йилда Туркиядаги Озарбайжонлар томонидан арман лоббисига қарши ахборот кураши мақсадида ташкил этилган „АСАСмедя“ нашри Нотиқ Қосимовнинг омон қолгани ва унинг Арманистондаги кимё заводларидан бирида ишлаганлиги ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Шу билан бирга, Нотиқ Қосимов ҳақида хабар берган кишига 1000 доллар, уни Россия, Эрон, Грузия ва Туркиядан топширадиган кишига эса 10 000 доллар мукофот берилишига ваъда қилди[2][3][4][5][6][7].

Асирга олинган ва бедарак йўқолган фуқаролар бўйича Давлат Комиссияси маълумотига кўра, арманлар томонидан асирга ва гаровга олингани рад этилган шахслар рўйхатига Нотиқ Қосимовнинг исми ҳам киритилган. Давлат комиссиясининг қайта-қайта қилаётган мурожаатларига қарамай, арманлар томони Нотиқнинг кейинги тақдирини Озарбайжон ва халқаро ташкилотлардан яшириб келмоқда[8][9].

Буюк Британиянинг „Брокен Пот Медиа“ компанияси томонидан „Ўғил“ номли ҳужжатли филм суратга олинган. Ушбу филмда Биринчи Қорабоғ урушида қатнашган „генерал“ Виталий Баласанянинг ҳам интервюси ссенарийга киритилган. У маҳбуснинг таниш эканлигини, лекин Нотиқ Қосимовни эслай олмаётганини айтган:[10]

Мен ҳақиқатан ҳам исмини эслай олмайман. Бироқ, асиримиз сифатида рўйхатдан ўтган одамнинг кейинчалик йўқолиб қолиши мумкин эмас. Менда бундай маълумот йўқдир.

Виталий Баласанян ҳужжатли филм режиссёри билан суҳбат чоғида Нотиқ Қосимовни танимаслигини айца ҳам, аммо истеъфодаги полковник-лейтенант Ромик Мхитарян эса Нотиқни сўроқ қилган ёш арман зобити Виталий Баласанян эканлигини айтди[11]. Нотиқ Қосимов арман зобитлари томонидан сўроқ қилинганида италиялик уруш фотографи Энрико Сарсини ҳам ўша ерда бўлган. Филмда фотограф билан суҳбат ҳам ўрин олган. Филм муаллифининг қайд этишича, Нотиқни сўроқ қилишда олий давлат мукофотларига сазовор бўлган „генерал“ Виталий Баласанян шахсан ўзи иштирок этган. 1992-йилда Баласанян Аскароннинг босиб олинишини назорат қиларди[11]

Жанглардаги иштироки

У Ағдамда Ёқуб Ризаев бошчилигидаги „Қорабоғ лочинлари“ бўлинмасида арманларга қарши курашган, 1992-йил бошларида эса уйига қайтган.

1992-йилда Хўжалининг Храморт (ҳозирги Пирлар) қишлоғи яқинида етти Озарбайжон аскари албан черкови жойлашган тепалик учун жанг қилганлар. Жанг пайтида олти нафар сафдоши ҳалок бўлган Нотиқ ўта қулай стратегик ҳолатда жойлашган албан черковида жангини давом эттиради. Ёлғиз ўзи 5 кун кеча-ю кундуз жанг қилиб, душманларни бу постга яқинлаштирмайди.

Хўжалидан кўчириб юборилган тил ва адабиёт ўқитувчиси Жафаров Жафарнинг шундай гаплар айтади:[12][13].

Бизни, яъни хўжалилик бўлган 22 нафар кишини қўлга олиб, Аскаронга олиб келишди. У ерда бир неча кун тургандан кейин, бир куни эрталаб бизни қаторга қўйишди. Арман офицер менга яқинлашиб, „Сени Григориян черковига олиб кетяпман, черков ичида жангчилар бор“,- деди. Улар бизга қаршилик қиладилар. Сен черковга кириб, уларга таслим бўлишини айтасан. Агар улар таслим бўлмаса, биз сизни ва Хўжалининг 22 нафар тинч аҳолисини отиб ташлаймиз. Агар улар таслим бўлишса, биз сизни озод қиламиз. Улар мени Григориян черковига олиб боришди. Улар черковда машинани тўхтатиб, мени тушириб, черковга киришимни буюрдилар. Черковга кирганимда у ердан овоз келди. Мен тезда озарбайжонлик эканлигимни, агар у таслим бўлмаса, Хўжалининг 22 нафар кишисини ўлдиришларини айтдим. У ёлғиз қолганини, беш кундан бери оч, сувсиз бир ўзи курашаётганини айтди. Унинг ранги ҳиссиётдан қоп-қора бўлди. Мен унга арманларнинг фикрини айтдим. У бир зум ўйланиб қолди. Кейин черков тепасидан Озарбайжон байроғини олиб ташлади. Унинг иккита ўқи бор эди, иккитасини ҳам ҳавога қараб отди ва черковни тарк этди. У Хўжалиларни ўққа тутишларига рози бўлмади. Озарбайжон байроғини кўксига босди ва арманларга ҳужумга ўтди.

Суратга олинган филмлар

Ушбу филм Озарбайжон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги кўмагида суратга олинган. Филм режиссёри ва ссенарий муаллифи Элчин Мусаўғли, оператори Рауф Қурбоналиев, ижрочи продюсери Эмил Иброҳимов, продюсери Мушфиқ Ҳатамовдир. Ҳужжатли филм Жафар Жаббарли номидаги „Озарбайжонфилм“ киностудиясида суратга олинган[14][15].

Филм 1992-йилда Тоғли Қорабоғ можароси вақтида бедарак йўқолган ҳарбий асир Нотиқ Қосимовни қидириш ҳақида ҳикоя қилади. Филмнинг оператори Саймон Стенфорддир. 2021-йилда суратга олинган 46 дақиқалик филмда фактни тиклаш учун озарбайжонлик актёрларнинг ижроларидан иборат ролларидан ҳам фойдаланилган. Филмнинг тақдимоти 28-феврал куни Низомий Кино Марказида бўлиб ўтди. Тақдимотда ижодий жамоа билан бирга Нотиқ Қосимовнинг оиласи ҳам иштирок этди[16]. „Қафқазинфо“ хабарига кўра, филм Буюк Британиянинг „Брокен Пот Медиа“ компанияси томонидан суратга олинган бўлиб, унинг режиссёри ва ссенарий муаллифи Каран Сингх уч йил мобайнида Арманистон, Озарбайжон, Италия, Буюк Британия ва Россиядаги гувоҳлар билан суҳбатлашган[17].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Н.С.Қасıмова "Азəрбайcанıн Милли Қəҳрəманı" адıнıн верилмəси ҳаққıнда Азəрбайcан Республикасı Президентинин Сəрəнcамı“ ((озар.)) (2024-йил 25-июн). 2024-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 25-июн.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Əсир олдуğу дейилəн əсгəримиз саğдıр: 10 мин мüкафат...“. 2020-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 8-ноябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 „1992-дə əсир гöтüрüлдüйü дейилəн əфсанəви əсгəримиз саğдıр – Тüркийə онун üçüн пул мüкафатı тəйин этди“. 2019-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 8-ноябр.
  4. ↑ „Қарабаğ дöйüşüнüн Михайлосу "эрмəнилəрин фабрикиндə çалışıр"“. 2019-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 8-ноябр.
  5. ↑ „1992-дə əсир гöтüрüлдüйü дейилəн əфсанəви əсгəримиз саğдıр: 10 мин мüкафат тəйин эдилди...“. 2019-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 8-ноябр.
  6. ↑ „Нофəл Қасıмов: “Натиқин саğ олмасı хəбəри тüрк мəтбуатıнда да яйıлıб”“. 2022-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 8-ноябр.
  7. ↑ „Тапıлмасı üçüн 10 мин доллар мüкафат тəйин эдилəн азəрбайcанлı əсирин қардаşı ДАНИŞДИ“. 2020-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 8-ноябр.
  8. ↑ „Байраğı дüşмəнə вермəйəн оğул – Натиқ Қасıмов“. 2020-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 1-январ.
  9. ↑ „Қəҳрəманлар öлмüрлəр: "Қарабаğ şаҳини" Натиқ Қасıмов“. 2017-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 1-январ.
  10. ↑ „Ҳамı бу филмдəн данışıр...“. қафқазинфо.аз (4 октябр 2023). 2023-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9 октябр 2023.
  11. ↑ 11,0 11,1 „Ҳамı бу филмдəн данışıр...“. қафқазинфо.аз (4 октябр 2023). 2023-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9 октябр 2023.
  12. ↑ „23 Хоcалı сакинини хилас этмəк üçüн əсир дüşəн қəҳрəман ҳаққıнда филм“. кулис.аз (24 феврал 2017). 2023-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9 октябр 2023.
  13. ↑ „Тəкбаşıна эрмəнилəрə қарşı вуруşдуқдан сонра хоcалıларı хилас этмəк üçüн тəслим олмуş Натиқ Қасıмов – ВİДЕО“. Оху.Аз (30 сен 2023). 2023-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-октябр.
  14. ↑ „23 Хоcалı сакинини хилас этмəк üçüн əсир дüşəн қəҳрəман ҳаққıнда филм“. кулис.аз (24 феврал 2017). 2023-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9 октябр 2023.
  15. ↑ „24 феврал 2017“. ситат.неwс (натиқ қасıмов адлı сəнəдли филм нüмайиş олунмуşдур). 2023-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9 октябр 2023.
  16. ↑ Şаҳпəри Аббасова. „Каран Синқҳ азəрбайcанлı ҳəрби əсир ҳақда филм çəкиб“. спутник.аз (23 феврал 2022). 2022-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9 октябр 2023.
  17. ↑ „Ҳамı бу филмдəн данışıр...“. қафқазинфо.аз (4 октябр 2023). 2023-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9 октябр 2023.