Ноттингем (/ˈнɒтɪŋəм/ ( тингланг)) — Буюк Британиянинг марказий қисмидаги шаҳар, Ноттингемшир графлигининг маъмурий маркази. Трент дарёси бўйида. Аҳолиси 282,4 минг киши (1990-йиллар охири). Транспорт йўлларининг йирик тугуни. Ноттингем — мамлакатнинг енгил саноат маркази. Тўқимачилик (хусусан, ип газлама), тамаки, кўн-поябзал, озиқ-овқат, фармацевтика саноати корхоналари мавжуд. Велосипед ва мотоцикллар ишлаб чиқарилади. Ноттингем якинида кўмир ҳавзаси жойлашган. Университет бор. ХИ-ХИХ асрларда қурилган меъморий ёдгорликлар сақланган. Шаҳар ИХ асрдан маълум.[1]

Ноттингем

инглизча: Ноттингҳам
шаҳар
Skyline of Nottingem
Мамлакат Бирлашган Қироллик
Графлик Ноттингемшир
Унитар бирлик Сити оф Ноттингем
Асос солинган 600-йил
Майдон 7,461 км2 (2,881 кв ми)
Маркази баландлиги 61 м
Расмий тил(лар)и инглизча
Аҳолиси
308 735
Вақт минтақаси УТC+0, ёзда УТC+1
Телефон коди +44
Почта индекс(лар)и НГ

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил