Ноу-хау (инг. кноw ҳоw – қандайлигини биламан), ишлаб чиқариш сири – ҳали ҳаммага маълум бўлмаган ва кенг тарқалмаган янги илмий-техникавий, ишлаб чиқариш-технологик, бошқариш, молиявий-иқтисодий, тижоратга оид билимлар мажмуи ва уларни амалиётда қўллаш тажрибалари; уларга танҳо эга бўлиш. У корхона учун ҳам, шахс учун ҳам муайян устунликни таъминлайди. Н.-х. турли шаклларда: чиз-малар, схемалар, йўриқномалар, маҳ-сулотлар намуналари, ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш, ходимларни тайёрлаш тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа бўлиши мумкин. Одатда, Н.-х.да патентланган маҳсулотга тааллуқли маълумотлар эмас, балки ундан фойдала-нишни ташкил этиш ёки уни ишлаб чиқариш ва ўзлаштириш хусусиятларига доир махсус ахборот бўлади. Н.-х. махфийлиги билан ажралиб туради ва тижорат сири ошкор этилмаслигини талаб этади. Н.-х. патентланмайди, шунингучун ҳам Н.-х. бўйича шартномада берилаётган маълумотлар сир сақланиши ва бу шарт бузилган тақдирда кўриладиган зарарни қоплаш ҳақида алоҳида банд бўлади. Муайян ишлаб чиқариш жараёнидаги Н.-х. у ёки бу фирманинг мулки ҳисобланади ва шу сабабли олди-сотди қилинади. Одатда, Ноу-хау товар сифатида патентлар ва лицензиялар билан биргаликда сотилади, лекин Н.-х. мустақил сотилиши ҳам мумкин. Н.-х.ни лицензия билан бирга сотиб олиш (нархи арзон бўлади) ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни, ишлаб чиқариш сирларини тўла-роқ қўлга киритишни, ишлаб чиқариш ни ишга туширишда сотувчи фирма мутахассислари иштирокини осонлаштиради[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил