Novbargli zira
Новбаргли зира (лотинча: Буниум вагинатум) – икки уруғпаллалилар синфи, зирадошлар оиласи, сира туркумига мансуб кўп йиллик гулли ўсимлик тури. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб эндемик тур сифатида киритилган. Тошкент вилояти Қоржонтов тоғ тизмасида тарқалган[1].
| Новбаргли зира | |
|---|---|
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Эукариотлар |
| Тип: | Магнолиопҳйта |
| Синф: | Магнолиопсида |
| Туркум: | Зира |
| Оила: | Зирадошлар |
| Бинар номи | |
| Буниум вагинатум | |
Тавсифи
Баландлиги 40-50 см гача етадиган кўп йиллик ўт ўсимлик. Ўқ илдиз системасига эга, илдизнинг учида туганаги бор. Туганаги шарсимон, диаметри 2 см. Пояси якка якка узунлиги 25 см гача етади, юзаси. Барглари икки карра пацимон бўлинган, қалин тухумсимон, лансет шаклида кенгайган, ялтироқ новбарглари учидаги бўлаклари ингичка, узунлиги 10 мм, эни 2 мм. Гуллари бир жинсли, уруғчибарги ва чангчиси бошқа бошқа гулларда ўрнашган, соябон тўпгулда йиғилган. Соябони 10-5 шу’лали, шу’лалар узунлиги 10 мм. Соябончалари ўрама баргчаларсиз, 10-15 гулли. Косачабаргларининг тишлари йўқ. Гултожибарглари оқ, тескари тухумсимон, кемтикли, узунлиги 10 мм. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Май ойида гуллаб меваси июнда пишади. Мевасининг узунлиги 3 мм, узунчоқ овалсимон. Уруғи ва туганаги орқали кўпаяди.
Эфемероид ўсимликлар қаторига киради, гуллари ва уруғлари эзилганда хушбўй ҳид чиқаради.
Тарқалиши ва ўсиш шароити
Табиатда кам тарқалган. Тошкент вилояти Қоржонтов тоғ тизмасида учрайди. Сувайиргичлар атрофидаги тош шағалли ёнбағирларда ўсади. Чорва молларининг кўплаб боқилиши натижасида ареали қисқариб кетган. Угом-чатқол давлат табиат миллий боғи ҳудудида муҳофаза остига олинган[2].
Манбалар
- ↑ „Буниум вагинатум“.
- ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.