Novella
Qiyofa
Новелла (италянча: новелла) — насрнинг кичик жанри, ҳикоянинг бир тури. Дастлаб қисса ҳажмидаги асарлар ҳам Н. деб аталган. Н. ҳикоядан сюжет ва композициясининг қатъийлиги, тавсифийлиги ва психологик тасвирдан холилиги, воқеаларнинг ғалати ва ҳайратомузлиги, рамзий унсурларнинг мавжудлиги ва бошқа билан ажралиб туради. Жаҳон адабиёти классиклари Г. Мопассан, А. П. Чехов, Э. Хемингуэй, немис новеллачилари Л. Тик, Г. фон Клейст ва бошқа Н.нинг яхши намуналарини яратганлар. Ўзбек адабиётида А. Қаҳҳорнинг "Майиз емаган хотин", "Думли одам" сингари ҳикоялари ҳажвий Н. жанр талабларига кўпроқ жавоб беради[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |