Новороссия — Қора денгизнинг Шимолий соҳилларини ХВИИИ асрнинг 2- ярмидан 1917-йилгача бўлган расмий номи. Туркия билан имзоланган бир қанча би-тимларга (1739, 1774, 1791, 1812), асо-сан, ХВИИИ асрда Россияга қўшиб олинган. "Н." атамаси янги ҳудудни хўжалик жиҳатдан Россия томонидан ўзлашти-рилиши натижасида келиб чиққан. Россия ҳукумати бу ерларга украин ва русларни кўчириб келтира бошлаган, ко-лонистлар орасида кўплаб немис ва греклар ҳам бўлган. Ҳукумат зўр бериб Н. ерларини нафақат подшо амалдорларига, балки кўчиб келиш шарти билан "ҳар қандай паст даражадаги" шахсларга ҳам тарқата бошлаган. Ўлка ҳаётида деҳқончилик ва чорвачилик катта ўрин тутган. ХВИИИ асрда Н.да Екатеринослав, Николаев, Херсон, Одесса каби шаҳарлар барпо этилган; 1838-йил 12-сентабрда Новороссийск шаҳрига асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил