Новосибирск (русча: Новосибирск; 1903-25 йилларда Новониколаевск) — Россия Федерациясидаги шаҳар, Новосибирск вилояти маркази, Об дарёсидаги пристан. Об дарёсининг ҳар иккала соҳилида. Новосибирск яқинига Новосибирск ГЕС қурилган ва Новосибирск сув омбори бунёд этилган. Сибирнинг йирик транспорт тугуни. Аҳолиси 10000399,4 минг киши (2025). Шаҳар 1493-йилда посёлка сифатида вужудга келган. Шаҳар саноатида машинасозлик ва металлургия (ялпи саноат маҳсулотининг 65%ни беради) асосий ўринни эгаллайди ("Сибелектротяж-маш", "Сибселмаш", станоксозлик заводлари бор). Қора ва рангли металлургия, кимё ва фармацевтика, енгил, озиқ-овқат саноатлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ривожланган. ГЕС, метрополитен (1985-йилдан) бор. Россия Фанлар академиясининг Сибир бўлими, 13 олий ўқув юрти (шу жумладан, 2 университет, консерватория), 6 театр (шу жумладан, опера ва балет театри) фаолият кўрсатади. Суратлар галереяси, ўлкашунослик, геология, зоология, Сибир халқлари тарихи ва маданияти музейлари мавжуд.[1]

Новосибирск

русча: Новосибирск
Novosibirsk
Байроқ
Novosibirsk
Герб
Мамлакат Россия
{{{минтақа_тури}}} Новосибирск вилояти
Ҳукумат
 • Ҳоким Анатолй Локот
Асос солинган 1893
Илк эслатилиши 1893
Аввалги номлари Новониколаевск
Майдон 502.7 км2 (194.1 кв ми)
Маркази баландлиги 150 м
Аҳолиси
 (2021)
1 633 595
Зичлиги 3230,87 киши/км2
Конфессиявий таркиб православнийлар, мусулмонлар ва бошқалар
Телефон коди +7 383
Почта индекс(лар)и 630ххх

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил