Новшадил спирт (нашатир спирт) — аммиакнинг сувдаги 3—10% ли эритмаси. Тиббиётда, асосан, 10% ли аммиак эритмаси ишлатилади. Ҳушдан кетганларга ҳидлатилади, у бурун-ҳалқум шиллиқ пардаси нервларига таъсир этиб, марказий нерв системасини қўзғатади, алкоголдан заҳарланганларни қусишни чақириш учун ярим стакан сувга 5 томчи томизиб ичирилади. Териси ёғли юзни артиш, юз ва қўл терисини юмшатиш учун 0,5% ли эритмаси қўлланади. Микробларга қарши таъсирга эга бўлгани сабабли новшадил спиртдан баъзан жарроҳлик амалиётида ҳам фойдаланилади[1]. Шифокор кўрсатмаси асосида фойдаланиш тавсия қилинади.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил