Новвос - 2-3 ёшли буқача. Н. 6-8 ойлигида жинсий етилади. Зотли Н.лар 16—18 ойлигида сигирларни қочиришга қўйилади. Хўжаликларда улғайган Н.лардан 6—8 йил сигирларни қочиришда фойдаланилади. Н.ларнинг аксарият қисми гўшт етиштириш учун боқилади. Н.лар жадал усулда боқилганда 15 ойликдан 18 ойликкача ҳар куни бир кг дан эт олади, экстенсив усулда парваришланганда кунлик ўсиш даражаси паст бўлади. Н.лар тирик вазни 420–450 кг га етганда сўйилади ва гўшт чиқими 58—60% гача боради.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил