Навзод жанги (2006—2014) Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятининг шимолий қисмида жойлашган Навзод тумани маркази Навзод шаҳрида ИСАФ (коалиция) кучлари ва Толибон исёнчилари ўртасидаги жанг.

Ноw Зад жанги
Афғонистондаги уруш тарихи (2001—2021)
Саналар 2006-2014
Уруш ери Ҳелманд вилояти, Афғонистон
Натижа Ноаниқ
Рақиблар
Amerika Qoʻshma Shtatlari АҚШ
Birlashgan Qirollik Буюк Британия
Estoniya Эстония
Gruziya Грузия
Afgʻoniston Толибон
Кучлар
Amerika Qoʻshma Shtatlari тахм. 300 нафар денгиз пиёдалари

Birlashgan Qirollik Номаълум
Estoniya тахм. 105 аскар

Йўқотишлар
Gruziya 30 қурбон, 6 ярадор

Amerika Qoʻshma Shtatlari 19 қурбон, 62 ярадор[1]
Birlashgan Qirollik 3 қурбон[2]
Estoniya 1 қурбон, 3 ярадор

Afgʻoniston 680+

Жанг атрофидаги хабарларнинг катта қисми Қўшма Штатларнинг Афғонистондаги уруш стратегиясини ўзгартириши кераклигини кўрсатиб берди. Чунки чекланган қўшинлар сони ИСАФ кучларининг стратегик муҳим бўлган жанубдан Толибонни йўқ қилиш қобилиятига уч йил давомида сезиларли даражада тўсқинлик қилди. 2009-йил август ойида қўшинлар сезиларли даражада заифлаштирилди[3].

Бу вақтгача АҚШ денгиз пиёдалари исёнчилар масаласида боши берк кўчага кириб қолган эди. Ёрдам кучлари келишидан олдин Британия, Гурха ва Эстония қўшинлари ҳам худди шундай ҳолатда эди[3]. 2009-йил августидан декабригача бўлган бир қанча йирик ҳужум операцияларидан сўнг ИСАФ туман устидан назоратни қайтариб олгани ва қайта қуриш ишларини бошлаганини маълум қилди[4].

Тарихи

Навзод шаҳри (шунингдек, Навзод туманининг маркази) Ҳилманд вилоятидаги ИСАФнинг асосий базалари бўлган Камп Бастион ва Cамп Леатҳернеcкдан 65 километр шимолда жойлашган. Жануби-ғарбий ва шарқ томондан тоғлар билан ўралган шаҳар бозор, битта йўл ва тор кўчаларда кесишган ғиштли уйлардан иборат. Маҳаллий иқтисодиёт анъанавий равишда кўкнори етиштириш билан боғлиқ[5]. Афғонистоннинг кўп қисми сингари Навзод ва унинг атрофидаги ҳудудлар 2001-йилги босқиндан кейин нисбатан тинч эди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа Иттифоқи ва бошқа Ғарб томонидан молиялаштириладиган идоралар қудуқлар ва соғлиқни сақлаш клиникалари қуриш учун Навзодга ходимларини юборди.

Жангларнинг кучайиши

2006-йил баҳорида Афғонистоннинг жанубий вилоятларини ҳам қамраб олиш учун ИСАФ мандатини кенгайтиришнинг учинчи босқичи доирасида Ҳилмандга Британия қўшинлари контингенти жойлаштирилди. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар ҳарбийларининг асосий эътибори Ироққа қаратилган вазиятда жанубда исён кучайди. Ҳилманд вилояти губернатори Муҳаммад Довуд британиялик қўмондон Эд Бутлерни Толибон исёнчилари ҳужумига учраган Навзод ва Мусо Қал’адаги ҳукумат позицияларини ҳимоя қилишга чақирди. Бутлер аввалига ўзининг кичик қўшинини олис станцияларда қатъий позицияланган ҳолда кўришни истамади. Довуд бу масала бўйича истеъфога чиқиш билан таҳдид қилганида, у Навзодни ҳимоя қилиш учун кичик қўшин юборди[6].

2006-йилги кампания пайтида шаҳарга зарар ета бошлади ва ёрдам ходимлари қочиб кетишди. 2007-йилга келганда Толибон исёнчилари ва Британия-Гурха кучлари контингентлари ўртасида жанглар авж олди. 35 000 аҳолининг деярли барчаси қочишга мажбур бўлди[7]. Қишлоқда жойлашган ИСАФ кучларининг британиялик аскарлари 2006-йил охири ва 2007-йил бошида Ветнам уруши ҳақида суратга олинган „Апоcалйпсе Ноw“ филмига иқтибос келтирган ҳолда оғир жанглар кечган шаҳарга „Апокалипсис Ноw Зад“ лақабини беришган. Аскарлар жойлашган мажмуа деворининг ён томонига „Апокалипсис Ноw Задга хуш келибсиз“ деб ёзилган эди[8].

2008-йилда Эстония армияси тинчликпарвар кучлари Британия контингентига қўшилди. Иккала куч Толибон жангариларини шаҳардан сиқиб чиқариш учун кўплаб операциялар ўтказди[9][10]. Уларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларига қарамай, шаҳарни Толибон исёнчиларидан тозалашнинг ўзи етарли бўлмади ва шаҳарда анархия давом этди. 

Ўша пайтда Британиянинг жами кучлари 82 аскардан иборат эди. 7 парашют полкидан 37 нафар қироллик отлиқ артиллерияси (7 Пара РҲА), C Батарея 3 РҲАдан 5 нафар, Қироллик Ирландия полкидан тахминан 20 аскар ва 9-қироллик десант отрядидан 20 нафар аскар, Қироллик логистика корпуси, 5-сонли миномёт ўқчи-назоратчилар, Шотландия ва Британия шифокорларининг қироллик полкидан бир нафардан аскарлар бор эди.[11]  7 Пара РҲА қўшинлари Эстония қўшини (Эстcой-5 Сcоуцпаталжон) билан алмашиш учун юборилди. Ф Парачуте Баттерй РҲА, 7 Пара РҲА нинг 42 аскарлари ҳудудни тахминан 6 ҳафта давомида патрул қилишди.  Шаҳар пости 7 Пара РҲА томонидан 200-АҚШ денгиз пиёдалари полкининг 42 аскари ва 105 нафар эстониялик аскарларга топширилди. Шаҳарда 340 га яқин аскар қолдирилди. 

2008—2009-йиллардаги кампания

АҚШ денгиз пиёдалари келиши

Ноw Заддаги Фох 2/7 денгиз пиёдалари. 2008-йил 1-август
Лимадан келган денгиз пиёдалари. 2009-йил апрел
Навзаддаги Голф 2/3 денгиз пиёдалари корпуси. 2009-йил июн

2008-йил март ойида Фох компаниясининг денгиз пиёдалари, 2-баталён, 7-денгиз пиёдалари Британия ва Эстония кучларини қўллаб-қувватлаш учун келишди. Денгиз пиёдаларининг асосий вазифаси „полицияни тайёрлаш“ эди. Аммо улар шаҳар арвоҳ шаҳарчага айланганидан ҳайратда қолишди. Шаҳар вайронага айланган, миналанган ва жуда хавфли эди. Маҳаллий полиция ИСАФ кўмагисиз Толибон жангариларига қарши курашиш учун етарли тайёргарлик кўрмаган ва яхши жиҳозланмаган эди. Шунинг учун шаҳар аҳолиси қочиб кетган. Навзоддаги денгиз пиёдаларининг миссияси тез орада одамлар ва полиция қайтиб келиши учун шаҳарни ҳимоя қилиш этиб белгиланди. Кейинги олти ой давомида улар Британия ва Эстония кучлари (Эстcой-6 Сcоуцпаталжо „Полар Беар“ C-компанияси) билан бирга жанг қилдилар[12]. 200 кишилик денгиз пиёдалари корпуси тез орада оғир жангларга киришди.

2008-йил охирида Фох 2/7 ўрнига Лима 3/8 кампанияси келди. Шу билан бирга, қолган Британия ва Эстония кучлари (Эстcой-7 Сcоуцпаталжон) АҚШнинг Ҳилманддаги иштироки ортиши билан кучларни қайта бирлаштириш дастури доирасида бошқа ҳудудларга тайинланди. Навзод тумани Афғонистоннинг энг нотинч туманларидан бири бўлиб қолиб, АҚШ денгиз пиёдаларининг мунтазам ўт очишлари ва ҳаво ҳужумлари ташлаб кетилган шаҳар устидан назоратни мустаҳкамлашга қаратилди[13].

2009-йил 3-апрелда 3/8 кампаниясининг иккита миномёт бўлими 3236дан ортиқ 81 мм ва 120 мм калибрли ўқлардан фойдаланди. 3/8 қисмнинг бошқа гуруҳлари исёнчи кучларга қарши жанговар операцияни қўллаб-қувватлади[14]. Денгиз пиёдалари исёнчиларнинг олдинги чизиғини бомбардимон қилди, ҳаводан бомбалар ташланди, ҳужум вертолётлари эса исёнчилар тўпланиб қолган биноларни нишонга олди. Қуруқликдаги кучлар бир нечта нишонларга бостириб кирди. Денгиз пиёдалари ўз базасидан қўзғолончилар истеҳкомларини миномётлардан ўққа тутдилар. 2009-йилнинг қиш ва баҳор ойларида ўтказилган ҳужум операциялари фронт чизиғини бир неча юз ярдга ортга суришга ва АҚШ позициялари атрофида йирик кучлар мавжудлиги сабабли келажакдаги операцияларга тайёргарлик кўриш учун каттароқ буфер яратишга муваффақ бўлди[3].

Ханжар операцияси

2009-йил 4-июлда 2-денгиз экспедиция бригадасининг 4000 нафар денгиз пиёдалари вилоятнинг Толибон назорати остидаги ҳудудига “Ханжар” операцияси номини олган йирик ҳужумни бошлади. Бу ва ундан кейинги бошқа ҳужумлар президент Обаманинг президентлик лавозимига киришганидан кўп ўтмай Афғонистонга қўшимча кучлар киритилиши натижаси бўлиб, Ҳилманддаги АҚШ денгиз пиёдалари сони 2009-йил январидаги тахминан 2000 нафардан июн ойида 10 000 нафаргача оширилди.

Коалициянинг ҳужум операциялари

2009-йил баҳорида Ханжар операцияси бошланишидан олдин Лима 3/8 ўрнига Голф компанияси, 2-баталён, 3-денгиз пиёдалари корпуси келди[3].

2009-йил август ойида Голф кампанияси яна 400 га яқин АҚШ кучлари ва Афғонистон миллий армиясининг 100 нафар аскари билан мустаҳкамланди. Бу Афғонистон хавфсизлик кучларининг икки йилдан ортиқ вақтдан буён ҳудуддаги биринчи мавжудлиги эди. 2009-йил 12-августда бирлашган кучлар туман марказидан беш километр жануби-шарқда жойлашган 2000 киши истиқомат қилувчи Даҳане қишлоғига ҳужум бошлади. Даҳана қишлоғи Шимолий Ҳилманд вилоятидаги Толибоннинг хавфсиз бошпаналари ва жанубдан узоқроқда жойлашган аҳоли гавжум қишлоқ хўжалиги ҳудудларини боғловчи энг яхши автомобил йўли бўлган Даҳана довони ҳам Толибон назорати остида эди. Уч кунлик жанглардан сўнг АҚШ денгиз пиёдалари ва афғон қўшинлари қишлоқ устидан назоратни қўлга киритди (бу қишлоқ аҳолисига 2009-йилги сайловларда овоз бериш имконини берган). ИСАФнинг довон устидан назорати исёнчиларнинг тумандаги кучларини қўллаб-қувватлаш қобилиятини пасайтирди. Шунингдек, ҳудудни ҳимоя қилиш учун кейинги операцияларга замин яратди.

Кобра ғазаби операцияси

2009-йил 4-декабрда АҚШ денгиз пиёдалари Толибон исёнчиларига қарши президент Барак Обама Афғонистонга қўшимча 30 000 аскар юборилишини э’лон қилганидан кейин биринчи йирик ҳужумида Толибон қароргоҳига бостириб киришди. „Кобра ғазаби“ операциясида 900 АҚШ денгиз пиёдалари ва денгизчилари, шунингдек, Британия қўшинлари ҳамда Навзод туманига бостириб кирган 150 афғон аскари ва полицияси қатнашган. Қуруқликдаги ҳужумдан ташқари, 3-баталён, 4-денгиз пиёдалари ва Денгиз разведка бўлинмаси Таск Форcе Раидернинг 300 нафар денгиз пиёда аскарлари вертолётлар ва В-22 Оспрей самолётлари орқали Навзод водийсига тушишди. Ушбу операцияда Оспрей самолётлари Афғонистондаги жанговар ҳаракатлар учун биринчи марта ишлатилган. Денгиз ҳужумига тайёргарлик кўриш чоғида Толибон минглаб бомбаларни жойлаштирди ва водий бўйлаб Танги тоғлари этагидаги позицияларда хандақлар қазди[15]. Операциядаги ИСАФ қурбонлари ҳақида хабар берилмаган ва исёнчилар томонидан 16 киши ҳалок бўлган ва 5 киши асирга олинган[16].

Туман маркази қегалланганидан сўнг ҳужум кейинчалик чекка қишлоқлардаги Толибон таянч пунктлари, жумладан, исёнчилар жойлашган Бар-Новзод таянч пунктига қадар кенгайтирилди[4]. ИСАФ ушбу миссияни муваффақиятли деб эълон қилди. Уларнинг таъкидлашича, аҳоли оғир жанглардан қочганидан уч йил ўтиб туман марказига қайтишни бошлаган ва коалиция кучлари қайтиб келган маҳаллий ҳукумат раҳбарлари билан шаҳарни қайта қуриш учун ҳамкорлик бошлаган.

2013-йил. Толибоннинг Грузия кучларига ҳужуми

13-май куни худкуш-террорчи портловчи моддалар ортилган юк машинасини ҳарбий базага олиб кириши оқибатида 42-баталённинг учта грузин аскари ҳалок бўлди[17].

7-июн куни худди шундай портлаш Грузия ҳарбий базаси олдида содир бўлди. Ўшанда толибон худкуш-террорчиси портловчи моддалар ортилган кичик юк машинасини портлатган. Портлаш оқибатида етти нафар аскар ҳалок бўлди, олти нафари яраланди[18].

Манбалар

  1. ↑ „Сталемате ин Афгҳан Гҳост Тоwн Шоwс Таск Аҳеад“. АП Неwс видео (30-июн 2009-йил). Қаралди: 5-июл 2009-йил.
  2. ↑ „Афгҳанистан элеcтионс: ресулц суггест фрауд алармс ҳаве беэн сидестеппед“. Тҳе Тимес (7-сентабр 2009-йил). 17-апрел 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-сентабр 2009-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Пҳиллипс, Мичаэл М.. „Сталемате ин Афгҳанистан“. Wалл Стреэт Жоурнал (23-май 2009-йил). Қаралди: 4-июл 2009-йил.
  4. ↑ 4,0 4,1 Партлоw, Жошуа. „У.С. усес Предатор дроне то ҳит суспеcтед инсургенц ин Афгҳанистан; 13 киллед“. Тҳе Wашингтон Пост (13-январ 2010-йил). Қаралди: 26-апрел 2010-йил.
  5. ↑ Раймент, п.75
  6. ↑ Раймент, п. 62-63
  7. ↑ „Афгҳан фирефигҳт шоwс чалленге фор УС троопс“. АП Неwс (21-июн 2009-йил). Қаралди: 5-июл 2017-йил.
  8. ↑ Cаселла. „Тодай УС эсcалатед Афгҳанистан: Оператион Cобра'с Ангер“. Даилй Кос (2017-йил 5-июл). 2025-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-август.
  9. ↑ Пҳото оф Эстониан троопс он Патрол ин Наwзад 19 Марч 2008
  10. ↑ „НАТ - ИСАФ форcе cонтингент мап Жулй 2009“. 20-январ 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-август 2022-йил.
  11. ↑ „Фунерал оф Ҳелманд баттле солдиэр“. ББC Неwс (26-июн 2006-йил).
  12. ↑ Ҳендерсон, Кристин. „А Чанге ин Миссион“. Wашингтон Пост (21-июн 2009-йил). Қаралди: 4-июл 2009-йил.
  13. ↑ „Реcент сcенес фром Афгҳанистан“. Бостон.cом.
  14. ↑ „У.С. Маринес Стрике Инсургент Поситионс ин Наwзад, Афгҳанистан“. Маринес.мил (11-апрел 2009-йил). 13-май 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-июл 2009-йил.
  15. ↑ Маринес Лаунч Неw Оффенсиве ин Афгҳанистан'с Ҳелманд Провинcе - АБC Неwс
  16. ↑ ҳттп://www.птинеwс.cом/неwс/410998_Уп-то-16-милитанц-диэ-ин-жоинт-Афгҳан-оффенсиве[сайт ишламайди]
  17. ↑ „Георгиан солдиэрс киллед ин Афгҳанистан аттаcк“. ББC Неwс (13-май 2013-йил).
  18. ↑ Рубин, Алисса Ж.; Шаҳ, Таимоор. „Талибан Аттаcк Басе Гуардед бй Георгианс ин Афгҳанистан“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (7-июн 2013-йил).

Ҳаволалар