Nozavaonsen
Нозаваонсен (японча: 野沢温泉村, Нозаваонсен-мура) Япониянинг Нагано префектурасида жойлашган қишлоқ. 2019-йил 1-апрел ҳолатига кўра, қишлоқда 1395 та хонадонда 3653 нафар аҳоли истиқомат қилган[1] ва аҳоли зичлиги ҳар квадрат километрга 63 кишидан тўғри келади. Қишлоқнинг умумий майдони 57,96 квадрат километр (22,38 ми²) га тенг.
Нозаваонсен 野沢温泉村 | |
|---|---|
| Қишлоқ | |
|
| |
| Мамлакат | Япония |
| {{{минтақа_тури}}} | Чубу вилояти |
| Асос солинган | 1889-йил 1-апрел |
| Майдон | 57.96 км2 (22.38 кв ми) |
| Иқлим тури | нам континентал иқлим |
| Расмий тил(лар)и | япон |
| Аҳолиси (2019-йил апрел) |
3 653 |
| Зичлиги | 63 киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТC+9:00 |


Географияси
Нозаваонсен Нагано префектурасининг шимоли-шарқидаги тоғли ҳудудда, Нагано шаҳридан тахминан бир соатлик масофада жойлашган. Жанубда у Кенаши тоғи тизмаси бўйлаб Кижимадаира билан чегараланади. Ғарбий томондан Япониядаги энг узун дарё Чикума дарёси оқиб ўтади ва қишлоқнинг Иияма шаҳри билан чегарасини ташкил қилади. Шимоли ва шарқи Сакаэ қишлоғи билан чегарадош. Нозаваонсеннинг баландлиги денгиз сатҳидан 300 м га тенг бўлиб, бу кўрсаткич қишлоқ ўртасида тахминан 600 м га ва Кенаши тоғининг чўққисида эса 1650 м гача етади.
Атрофдаги муниципалитетлар
- Нагано префектураси
Иқлими
Қишлоқда Кöппен иқлим таснифида нам континентал иқлим (Дфа) мавжуд бўлиб, у иссиқ ва нам ёз ҳамда совуқ қиш билан тавсифланади. Нозаваонсендаги ўртача йиллик ҳарорат 10.4 °C (50.7 °Ф) ни ташкил этади. Йиллик ўртача ёғин миқдори 1,781.7 мм (70.15 ин) бўлиб, энг серёг;ин ой январ ҳисобланади. Августда энг юқори ҳарорат 23.3 °C (73.9 °Ф) атрофида ва энг паст ҳарорати январда, тахминан −1.6 °C (29.1 °Ф) бўлади.
| Нозаваонсен (1991−2020) иқлими | |||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Кўрсаткич | Ян | Фев | Март | Апр | Май | Июн | Июл | Авг | Сен | Окт | Ной | Дек | Йил |
| Мутлақ максимал, °C | 12,9 | 16,2 | 20,7 | 28,7 | 30,8 | 33,0 | 34,6 | 36,4 | 34,4 | 30,4 | 22,0 | 19,3 | 36,4 |
| Ўртача максимал, °C | 1,7 | 2,6 | 6,7 | 14,1 | 20,8 | 23,9 | 27,5 | 28,9 | 24,1 | 17,8 | 11,4 | 4,7 | 15,4 |
| Ўртача ҳарорат, °C | −1,6 | −1,3 | 1,9 | 8,0 | 14,4 | 18,4 | 22,3 | 23,3 | 19,0 | 12,7 | 6,4 | 0,9 | 10,4 |
| Ўртача минимал, °C | −4,7 | −4,9 | −1,9 | 3,2 | 9,2 | 14,2 | 18,6 | 19,5 | 15,3 | 8,9 | 2,6 | −2,1 | 6,5 |
| Мутлақ минимал, °C | −13,3 | −15,5 | −10,7 | −5,7 | 0,2 | 3,9 | 11,3 | 10,2 | 4,8 | −1,4 | −5,3 | −11,6 | −15,5 |
| Ёғингарчилик меъёри, мм | 253,5 | 173,9 | 121,6 | 77,2 | 150,4 | 144,0 | 179,6 | 150,4 | 144,0 | 139,6 | 119,4 | 215,9 | 1 781,7 |
| Манба: Япония Метеорология Агентлиги[2][3] | |||||||||||||
Тарихи
Ҳозирги Нозаваонсен ҳудуди қадимги Шинано провинсиясининг бир қисми бўлган. "Юяма қишлог'и" (японча: 湯山村, , лит "иссиқ булоқ тог' қишлог'и") номи Камакура даври ўрталаридаги ёзувларда учрайди, лекин маҳаллий афсонага кўра, иссиқ булоқлар ВИИИ асрда роҳиб Гёки томонидан топилган[4]. 1870-йилдаги ёзувларида айтилишича, бу ҳудудда 24 та меҳмонхона мавжуд бўлиб, уларда 24 863 киши иссиқ булоқларда даволанишш учун ташриф буюришган.
Тоёсато қишлоғи 1889-йил 1-апрелда замонавий муниципалитетлар тизимининг ўрнатилиши билан ташкил этилган. Тоёсато Такано қишлоғи билан бирлашиб, 1892-йил 14-октябрда Зуиҳо қишлоғини ҳосил қилган. Зуиҳо қишлоғининг бир қисми 1954-йил 1-августда Иияма шаҳри билан бирлаштирилди ва қолган қисми 1955-йил 1-апрелда Нозаваонсен қишлоғига айлантирилди.
Қишлоқда 1998-йил қишки Олимпия ўйинларининг биатлон мусобақаси бўлиб ўтган.
Демографияси
Япония аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[5], Нозаваонсен қишлоғининг аҳолиси сони сўнгги 70 йил ичида камайди.
| Йил | Аҳоли | ±% |
|---|---|---|
| 1940 | 4,811 | — |
| 1950 | 6,716 | +39.6% |
| 1960 | 5,873 | −12.6% |
| 1970 | 5,155 | −12.2% |
| 1980 | 4,966 | −3.7% |
| 1990 | 4,816 | −3.0% |
| 2000 | 4,61 | −4.3% |
| 2010 | 3,854 | −16.4% |
| 2020 | 3,279 | −14.9% |
Иқтисодиёти
Нозаваонсен иқтисодиёти қишлоқ хўжалиги ва мавсумий туризмга асосланган.
Таълим тизими
Нозаваонсенда қишлоқ ҳукумати томонидан бошқариладиган битта давлат бошланғич мактаби ҳамда битта давлат ўрта мактаби фаолият юритади. Қишлоқда юқори мактаб мавжуд эмас.
Транспорти
Темир йўл
Қишлоқда тўғридан-тўғри қатновчи йўловчи темир йўл хизматии мавжуд эмас.
Энг яқин шинкансен темир йўл стансияси — Иияма стансияси бўлиб, у қишлоқдан ~ 25 дақиқалик масофа узоқда жойлашган. Қишлоқ автобус хизматига эга, бу Шинкансен жадвалига тўғри келади[6]. Маҳаллий ЖР Иияма линиясидаги энг яқин стансия — ТогариНозаваОнсен ҳисобланади.
Магистрал йўл
- Миллий йўналиш 117
Халқаро муносабатлар
— Ст Антон ам Арлберг, Австрия, 1971-йил 7-февралдан буён[7]
Маҳаллий диққатга сазовор жойлар
Маҳаллий таомлар
- Нозавана (тузланган сабзавот)
- Ояки Манжу (онсен сувида буғланган тефтел)
- Шиншу Соба
- Олмалар
- Тоғ сабзавотлари
- Пиво (Англо Жапан Бреwинг Cомпанй томонидан ишлаб чиқарилган)[8]
Маданий диққатга сазовор жойлар
Қишлоқда 18 та маданий бойлик[9] мавжуд; досожин мацури миллий маданий бойлик ҳисобланади (1993-йил декабр ойида муҳим номоддий халқ маданий мероси сифатида белгиланган), қолганлари, шу жумладан асосий зиёратгоҳ ёнидаги 300 ёшли садр дарахти қишлоқ томонидан ёдгорлик сифатида белгиланган.
Нозаваонсен мушакбозлик фестивали
Қишлоқнинг энг муҳим фестивали — бу ҳар йили 15-январда ўтказиладиган Нозаваонсен мушакбозлик фестивали (японча: 野沢温泉の道祖神祭り, Нозаваонсен но дōсожин мацури) ҳисобланади;[10][11][12] бу маҳаллий худоларни, хусусан, Досожинни улуғлаш ҳамда миллий маданиятининг бир қисми сифатида ташкил этилади.
Бу уч кунлик намойиш бўлиб, энг кўзга кўринган элементи 15-январ оқшомида уч қаватли ёғочдан ясалган зиёратгоҳни (社殿 шадан) ёқиб юбориш жанги бўлади[13]. Фестивал қачондан буён ўтказилиб келиниши аниқ эмас, лекин 1863-йилдаги ёзувлар шуни кўрсатадики, у ўша пайтда аллақачон ташкил этилган.
Байрамни қишлоқнинг 40, 41 ва 42 ёшли эркаклари ташкил қилади; шунинг учун ҳар бир қишлоқ эркагининг фестивалда яқиндан иштирок этадиган уч йиллик даври бор. Уларга кучли тажрибаси учун танланган уста дурадгор бошчилик қилади. Бошқа гуруҳ эса қишлоқнинг 25 ёшли йигитларидир. 42 ва 25 ёш — омадсиз ёш ёки руҳий покланиш зарур бўлган ёш ва якудоши деб аталади. Тадбирда иштирок этиш қишлоқда яшовчи барча эркаклар учун, улар қишлоқда туғилганми ёки йўқми, қатъи назар, мажбурий ўтказиладиган маросимидир.
Фестивалнинг аҳамиятининг бир қисми ўтган йили туғилган ўғил болаларнинг таваллудини нишонлашдан иборат ва бахтли оилалар тотем қутбларини яратадилар (初灯籠 Ҳацуакарикаго). Булар 9-10 м баландликдаги соябонга ўхшаш мураккаб тузилмалар бўлиб, пастки қисми эман ва юқори қисми садр дарахтидан тайёрланади. Оила герби устуннинг тепасида ўрнатилади. Кейинги қатлам шамол қўнғироғи, пастки қатлам эса қариндошлар ва дўстлар томонидан ёзилган жозибали ва яхши тилаклар билан тўлдирилган узун қоғоз бўлакларидан иборат бўлади. Бу тотем кузда тайёрланган ва 11-январдан бошлаб уйнинг ташқарисида намойиш этилган бўлиши керак. 15-январ куни у мушакбозлик фестивали майдонига олиб борилади, у ерда у охирги ёнғиннинг бир қисми сифатида ёқиб юборилади.
Шадон ясаладиган ёғоч хода ўтган кузда танланилиб, кесилган ва тоғдан қишлоққа туширилган бўлади. 20 метр узунликдаги япон қорақайини 13-январ куни қишлоғи аҳлининг якудоши номли қўшиғи билан Ҳикаге чанғи зонасидан қишлоқ бўйлаб судраб олиб борилади. Фестивалда томошабинларга саке тарқатилади.
Шадон 14-январда кун бўйи, 15-январда эса тушдан кейин бунёд этилади. Баландлиги 10 м ва эни 8 м бўлган учун қурилиш хавфли ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин, шунинг учун иш тинчликда ва саке ичмаган ҳолда амалга оширилади. Қурилишда ҳеч қандай мих ёки сим ишлатилмайди ва қурилиш ҳар йили айнан бир хил тарзда амалга оширилади.
Соат 19:00 да вакиллар авлодларидан ўтиб келаётган чақмоқтошини уриб, олов ёқиш учун йиғилишади. Улар кўп миқдорда саке ичиб, досожин қўшиғини куйлашади. Олов катта маш’алаларни ёқиш учун ишлатилади ва тўпланганлар соат 20:00 да вақтинчалик зиёратгоҳга боришади. Фестивал томошабинларига саке тарқатилади.

Тахминан 20:30 да тотем майдонга етказилади. Маш’алалар гулхан ёқиш учун ишлатилади, ундан бошқа маш’алалар ёқилади ва шаданга ҳужум қилиш учун фойдаланилади. Байрам ташкилотчилари биринчи бўлиб зиёратгоҳга ҳужум қилишади, кейин болалар, кейин эса қишлоқнинг барча эркаклари бу ишни амалга оширишади. Уларнинг мақсади зиёратгоҳни ёқиб юбориш, методологияси эса гулхандан катта маш’ала ёқиш ҳисобланади, сўнгра зиёратгоҳ тубида жойлашган 25 ёшли якудоши орқали ўтишга уриниб, шадан томон югуриш ва структурага ўт қўйиш ҳолати юз беради. 25 ёшли якудоши ҳужумларнинг олдини олиш учун жисмоний куч ишлатади. 42 ёшли якудоши зиёратгоҳ тепасидан жой олади.
Ҳужумлар бир ярим-икки соатдан кейин структурага ўт қўйишга муваффақ бўлиши билан якунланади ва шадан тун бўйи ёнади.
Хавфсизлик жиҳатдан 25 ёшли якудошига саке ичмайдиган васийлар тайинланади.
Фестивал кўплаб ташриф буюрувчиларни жалб қилади ва турар жой кўпинча бир йил олдин брон қилинади.

Досожин ҳайкаллари бутун Японияда кенг тарқалган, аммо Нозаваонсенда топилган ёғоч, қаламга ўхшаш ҳайкаллар ғайриоддий ҳисобланади, чунки улар қишлоқ бўйлаб ҳамма жойда учрайди. Улар ёғочдан ясалган ва бўялган. Досожинлар эркак ва аёл худоларни ифодалайди. Халқ анъаналарига кўра, улар жуда жозибали бўлмаган, лекин шунга қарамай турмуш қурган ва ўғил фарзандли бўлган эркак ва аёл рамзини ўзида акс эттиради, шунинг учун никоҳ бахтини ифодалайди. Қишлоқдаги ҳар бир хонадонда шундай жуфтлик ҳайкаллари бўлади ва улар кўпинча бизнес марказлари ва жамоат жойларида ҳам учрайди.
Таниқли одамлар
- Ген Томии (Скандинавия бирлашган қўмитаси чанғичиси)
- Жиня Нишиката (чанғи сакраш устаси)
- Таканори Коно (Скандинавия чанғичиси)
- Тацуюки Такано (қўшиқ муаллифи)
Манбалар
- ↑ Нозаwаонсен Виллаге оффиcиал статистиcс (японча)
- ↑ „жа:観測史上1~10位の値(年間を通じての値)“. ЖМА. Қаралди: 19-апрел 2022-йил.
- ↑ „жа:気象庁 / 平年値(年・月ごとの値)“. ЖМА. Қаралди: 19-апрел 2022-йил.
- ↑ Нозаwа Онсен Ҳот Спрингс Гуиде — Жапан-Онсен
- ↑ Нозаwаонсен популатион статистиcс
- ↑ „野沢温泉ライナー【Нозаwа Онсен Линер】バス時刻表‐野沢温泉村“.
- ↑ Арлберг. „Ст. Антон ам Арлберг“ (олмонча). Ст. Антон ам Арлберг. Қаралди: 25-октабр 2016-йил.
- ↑ „АЖБ Cо. – Ан Артисан Бреwерй ин Нозаwа Онсен, Нагано, Жапан“. англожапанесебеэр.cом. Қаралди: 25-октабр 2016-йил.
- ↑ „Нозаwа Онсен cултурал треасурес“ (26-октабр 2016-йил).
- ↑ Нозаwа Онсен Досожин Мацури
- ↑ Ҳоҳманн, Ске, „Энжой а ҳот нигҳт оут ат Нозаwа Онсен“, Жапан Тимес, 1 Жануарй 2012, п. 14.
- ↑ „野沢温泉の道祖神祭り : 北信州野沢温泉 観光協会オフィシャルウェブサイト“. www.нозаwаканко.жп. 2019-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-октабр 2016-йил.
- ↑ „Травел Типс то Нозаwа онсен Жапан!: Досожин Фире Фестивалアーカイブ“. www.нозаwа.тв. Қаралди: 25-октабр 2016-йил.
Ҳаволалар
- Расмий сайти (японча)