Назик ал-Обид (арабча: نازك العابد‎‎; 1887–1959) — „Арабларнинг Жанна д’Арки“ номи билан танилган[1] суриялик аёллар ҳуқуқлари фаоли, миллатчи, Суриядаги Усмонийлар ҳамда франсуз мустамлакачилигини танқид қилган шахс[2]. Майсалун жанги пайтида Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракатининг „Қизил юлдуз“ жамиятини ташкил этишдаги роли учун Сурия армиясида унвон олган илк аёл. Сурияда миллий мустақиллик ва аёлларнинг ишлаш ҳамда овоз бериш ҳуқуқи учун курашган инқилобчи[3]:61.

Назик ал-Абид
نازك العابد

Ал-Обид Майсалун жанги (1920-йил) олдидан ҳарбий либосда
Таваллуди
Нозик Хотим ал-Обид Байҳум

1887
Вафоти 1959
Дамашқ, Сурия
Таълими Истанбулдаги Аёллар коллежида қишлоқ хўжалиги бўйича бакалавр даражаси
Касби аёллар ҳуқуқлари фаоли, миллатчи ва Суриядаги Усмонийлар ҳамда франсуз мустамлакачилигини танқид қилувчи

Фаоллиги

Усмонийлар империясига қарши

Ал-Обид аёлларнинг сайлов ҳуқуқи ва Суриянинг Усмонйлари босқинига қаршилик тарафдори бўлган. 1919-йилги суриялик аёллар ҳаракати даврида Дамашқ газеталарида кўпинча эркак тахаллуси остида ёзган[4][5]:120. 1914-йилда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳ тузган ва Усмонийлар раҳбарияти томонидан Қоҳирага сургун қилинган. У ерда 1918-йилда Усмонийлар империяси қулагунига қадар истиқомат қилган[6]. 1919-йилда Обид Нур ал-Файҳа' (Дамашқ нури) жамияти ва журналини, кейинроқ 1922-йилда шу номдаги мактабни ташкил этган. Ал-Обир урушда ҳалок бўлганларнинг етим қизларига инглиз тили ва тикувчилик курсларини таклиф қилган[5][3]:61.

Суриянинг франсузлар томонидан босиб олинишига қарши

Аёллар делегацияси раҳбари сифатида ал-Обид Кинг–Cране комиссияси ҳузурида чиқиш қилиб, дунёвий бошқарув тарафдори эканини кўрсатиш мақсадида америкалик дипломатлар билан рўмолсиз учрашган ҳамда Франсиянинг Сурия устидан мандат асосида ҳукмронлик ўрнатишига қарши гувоҳлик берган[6].

1920-йилда ал-Обид Қизил юлдуз уюшмаси „Қизил ярим ой жамияти“нинг дастлабки шаклини тузди ва Амир Файсал томонидан Сурия армиясининг фахрий президенти унвони билан тақдирланди[7]. Обид 1920-йил июлида Майсалун жангида франсуз қўшинларига қарши Сурия армияси таркибида Қизил юлдуз ҳамшираларига бошчилик қилган. Сурия армияси мағлубиятидан сўнг франсуз ҳукумати томонидан сургун қилинганига қарамай, Обид мамлакат ичида Суриянинг Жанна д’Арки сифатида улуғланган[7]. Суриядаги илк аёл генерал сифатида у ҳарбий форма ва ҳижобсиз суратга тушган, бироқ консерваторларнинг норозилигидан сўнг яна ёпинчиққа қайтган[5]:128.

Франсуз ҳукумати 1921-йилда унга афв берган ва Обид сиёсатдан четда туриш шарти билан Сурияга қайтган[7]. Ўша йили Дамашқ нури мактабини ташкил этгач[8]:95, франсуз маъмурияти уни ҳибсга олиш билан таҳдид қилган ва у Сурияни тарк этиб Ливанга қочган[9].

Аёллар ҳуқуқлари

1933-йилда ал-Обид „Ниқабат ал-Маръа ал-Амила“ (таржимаси „Ишчи аёллар жамияти“)ни тузган. У Сурияда аёллар номидан меҳнат масалалари устида ишлаган ҳамда аёллар учун сиёсий озодликка эришишнинг воситаси сифатида иқтисодий озодликни тарғиб қилган[3]:73.

Шахсий ҳаёти

Назик ал-Обид чап томонда тик турган оилавий сурат. Унинг опаси (синглиси) Сураё ал-Обид ўнг томонда тик турган, орқа қаторда ака-укалари Ҳулу, Мазҳар, Ниҳад ва Одил, ўтирганлар опа-сингиллари Оиша ва Рафиа.

Ал-Обид катта таъсирга эга дамашқлик оилада туғилган[7]. Унинг отаси Мустафо ал-Обид Киркда маъмурий ишлар билан шуғулланган зодагон киши бўлиб, кейинроқ Усмонийлар султони Абдулҳамид ИИ даврида империянинг Мосулга элчиси бўлиб ишлаган. Ал-Обид султоннинг судяси ва маслаҳатчиси Аҳмад Иззат пошо ал-Обиднинг жияни эди[9]. Туркияда яшаган пайтида ал-Обид турк, Америка ва франсуз мактабларида бир неча тилларни ўрганган. Истанбулдаги Аёллар коллежида қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича бакалавр даражасини олган[10].

1922-йилда Ливанга сургун қилингач, ал-Обид ливанлик зиёли ва сиёсатчи Муҳаммад Жамил Байҳум билан танишиб, у билан турмуш қурган[3]:59.

Манбалар

  1. ↑ Зачс, Фрума; Бен-Бассат, Ювал (2015). "Wомен'с Висибилитй ин Петитионс фром Греатер Сйриа Дуринг тҳе Лате Оттоман Период". Интернатионал Жоурнал оф Миддле Эаст Студиэс 47 (4): 765–781. дои:10.1017/С0020743815000975. ИССН 0020-7438. ҳттпс://www.cамбридге.орг/cоре/жоурналс/интернатионал-жоурнал-оф-миддле-эаст-студиэс/артиcле/wоменс-висибилитй-ин-петитионс-фром-греатер-сйриа-дуринг-тҳе-лате-оттоман-период/АБЕД33CАДЕ2БА7Д14650ДДФ200А5952Д. 
  2. ↑ Ал-Ҳассан Голлей, Наwар; Ҳомси Винсон, Паулине „3“, . Маппинг Араб Wомен'с Мовеменц : А Cентурй оф Трансформатионс фром Wитҳин. Cаиро, Эгйпт: Тҳе Америcан Университй ин Cаиро Пресс, 2012 — 67-бет. ИСБН 9789774164989. 
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Зачс, Фрума (2013). "Муḥаммад Жамīл Байҳум анд тҳе Wоман Қуэстион". Диэ Wелт дес Исламс 53 (1): 50–75. дои:10.1163/15700607-0003А0003. 
  4. ↑ Талҳами, Гҳада. Ҳисториcал диcтионарй оф wомен ин тҳе Миддле Эаст анд Нортҳ Африcа. Ланҳам, Мд.: Сcареcроw Пресс, 2013 — 11-бет. ИСБН 978-1885942401. 
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 Тҳомпсон, Элизабетҳ (Май 2011). "Тҳе wоман'с мовемент анд иц девелопмент. Тҳе cолониал Wелфаре стате ин Сйриа (1920-1946)". Cлио. Феммес, генре, ҳистоире (33): 107–124. дои:10.4000/cлио.10030. ҳттпс://cлио.ревуэс.орг/10030. 
  6. ↑ 6,0 6,1 Моубаед, Сами. Стеэл & Силк: Мен анд Wомен wҳо Шапед Сйриа 1900-2000. Cуне Пресс, 2006 — 360-бет. ИСБН 9781885942401. 
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 Зачс, Фрума; Ҳалеви, Шарон. Гендеринг Cултуре ин Греатер Сйриа: Интеллеcтуалс анд Идеологй ин тҳе Лате Оттоман Период. И.Б.Таурис, 2014 — 124-бет. ИСБН 978-0857736727. 
  8. ↑ Тҳомпсон, Элизабетҳ. Cолониал Cитизенс: Републиcан Ригҳц, Патернал Привилеге, анд Гендер ин Френч Сйриа анд Лебанон. Неw Ёрк: Cолумбиа Университй Пресс, 2000 — 121-бет. ИСБН 9780231106603. 
  9. ↑ 9,0 9,1 Меинингҳаус, Эстҳер. Cреатинг Cонсент ин Ба'тҳист Сйриа: Wомен анд Wелфаре ин а Тоталитариан Стате. И.Б.Таурис, 2016. ИСБН 9780857729774. 
  10. ↑ Моубаед, Сами М.. Стеэл & силк : мен анд wомен wҳо шапед Сйриа 1900-2000. Сеаттле, WА: Cуне, 2006 — 360-бет. ИСБН 9781885942401. 

Адабиётлар

Ҳаволалар