Нозикниҳол, космос, космея (Cосмос) — мураккабгуллилар оиласига мансуб бир ёки кўп йиллик ўтлар туркуми, экма гул тури. 25 тача тури Америкада учрайди. Бўйи 1 м ча, по-яси шохланган, барги қўш пацимон қирқилган; тўпгули узун гулбандли са-ватча, гуллари оқ, пушти, қизил, икки жинсли. Меваси тез тўкиладиган пис-тача. Уруғлари март—апрел бошларида очиқ ерга экилади. Ўзбекистонда Мексикадан олиб келинган бир йиллик қўшпатли Ҳ.(C.бипиннатус Cав.) ва са-риқ гулли Н. (С. сулпҳуреус) манзарали ўсимлик сифатида баҳорда экилади. Гулзорларда ўстирилади, гулдасталар ясаш учун ишлатилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил