Нозил, Нозил Хўжандий (тахаллуси; исм-шарифи Авазмуҳаммад ибни Ҳожимуҳаммад) (1788, Хўжанд — 1876, Қўқон) — шоир. Дастлабки маълумотни Хўжандса олгач, умрининг охиригача Қўқонда яшаган. Ўзбек ва тожик тилларида ижод қилган. Асарларининг мавзуи бой ва ранг-баранг. Хажвий асарлари Махмур ҳажвиясига ҳамоҳанг. Ҳажвий шеърларини "Ҳашвиёт-нома" китобига жамлаган. Асар 3297 мисра —100 ҳажвий шеър: 49 муҳам-мас, 33 ғазал, 12 мусаддас, 3 рубоий, 1 мураббадан иборат. Шуларнинг 91 таси ўзбек тилида. Уларда амалдорлар, маккор шахслар, такаббур бойлар, майхўрлик ва бангилик танқид қилинган.

Н. халқ мақоллари ва ҳикматли сўзларни тўплаб, тўртликлар яратган ва уларни "Зарбулмасал" деб номлаган. Асар ўзбек ва тожик тилларида. 3000 ирсолул масал рубоийни ўз ичига олган. Унда одамийлик, меҳр-муҳаббат улуғланган, камчилик ва нуқсонлар танқид қилинган. Асардаги ҳикматли сўз ва мақолларнинг кўпчилиги Гулханийда учрамайди. Н. асарлари қўлёзмалари Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшу-нослик интида (инв. №12080), Тожикистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида (инв. №1033) сақланади.

Ад.ҳ Шодиев Э., Алишер Навоий ва Хўжанд шоирлари, Т., 1981.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил