Nozim Mulla Bilol
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Нозим Мулла Билол (1825, Ғулжа — 1899, Ёркент) — уйғур шоири. Ғулжа мадрасасида ўқиган. Хаттотлик қилган. Араб, форс тилларини яхши билган. 1851-йил "Ғазалиёт"девонинитузган. Манжур-хитой босқинчиларига қарши 1864—67 йиллардаги Или қўзғолонига бағишланган "Китоби ғазот дар мулки Чин" ("Чин империясидаги урушлар ҳақида китоб", 1876) тарихий достонида уйғур халқининг миллий қаҳрамони Содир Полвон жасоратини мадҳ этган. Халқ ҳикояси асосида ёзилган "Чонг мўза Юсуфхон" ("Чўққи кулоҳли Юсуфхон", 1881) достони ва "Нозугум" (1882) қиссасида адолат ва эркинлик, кишиларнинг бахт-саодат ва ёрқин келажак йўлидаги кураши акс этган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |