Нуэр (ўзларини наас деб аташади) — Жанубий Судан (1,6 млн. киши, 1990-йиллар ўрталари) ва Эфиопиянинг қўшни туманларида (100 минг киши) яшовчи нилотлар гуруҳига мансуб халқ. Тогонаас тилида сўзлашади. Анъанавий эътиқодларга амал қилишади. Асосий машғулотлари — яйлов чорвачилиги (зебу, қўй, эчки), деҳқончилик (маккажўхори, ловия, ер ёнғоқ, кунжут, тамаки), теримчилик, овчилик, балиқ. овлаш. Ҳунармандчилик соҳалари — темирчилик, кулолчилик, терини қай-та ишлаш, палма баргларини тўқиш.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил