Nukleazalar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Нуклеазалар — нуклеин кислоталар (НК)ни парчалайдиган гидролитик ферментлар. Барча биологик объектларда борлиги маълум. Нуклеазалар фосфодиэстераза бўлиб, рибонуклеин кислотани парчалайдиган рибонуклеаза (РНКаза), дезоксирибонуклеин кислотани парчалайдиган дезоксирибонукле-аза (ДНКаза), айримлари ҳар икки нуклеин кислоталар (НК)га нисбатан фаол бўлган (номахсус) Нуклеазалар деб аталади. Экзонуклеазалар нуклеин кислота молекуласининг бир учини, эндонуклеа-залар полинуклеотид занжирни ораларидан гидролизлайди. Овқатдаги НКни ҳазм қилишда, организм учун ёт бўлган НКни чиқариб юборишда, ҳужайраларда НКнинг синтезланиши ва парчаланишини бошқаришда қатнашади. Нуклеазалардан НК структурасини тадқиқ қилишда ва баъзи вирусли касалликларни даволашда фойдаланилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |