Nuklein kislotalar

Нуклеин кислоталар, полинуклеотидлар — нуклеотидлар қолдиғидан ҳосил бўлган юқори молекулали органик бирикмалар. Нуклеин кислоталар таркибига қандай углевод — дезоксирибоза ёки рибоза киришига қараб дезоксирибонуклеин кислота (ДНК) ва рибонуклеин кислота (РНК)ларга бўлинади. Нуклеотидларнинг Нуклеин кислоталардаги кетма-кетлиги уларнинг бирламчи структурасини белгилайди. Нуклеин кислоталар барча тирик организмларнинг ҳужайраларида мавжуд бўлиб, ирсий (генетик) информасияни сақлаш ва наслданнаслга ўтказишдек энг муҳим функсияни бажа-ради, ҳужайра оқсилларининг бу ин-формацияни воқе қилувчи синтези жараёнига таъсир кўрсатади. Организмда эркин ҳолда бўлади, оқсиллар билан бир комплекс (нуклепротеидлар)ни ташкил этади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |