Нуклеотидлар, нуклеозид-фосфатлар — нуклеозидларнинг фосфорли эфирлари. Нуклеотидлар — нуклеин кислоталар, коферментлар ва бошқа биологик фаол бирикмаларнинг таркибий қисмидир. Улар тирик ҳужайрада эркин ҳолда бўлиб, моддалар алмашинувиаа муҳим рол ўйнайди. Н. таркибига углевод (рибоза ёки дезоксирибоза), фосфор кислота ва азот асослари қолдиқлари киради. Аденин, гуанин, гипок-сантин, ситозин, урацил ва тиминлар табиатда кенг тарқалган пурин ва пиримидин асосли табиий Н.дир.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил