Нуклеозидлар — таркибида пурин ёки пиримидин асоси ва рибоза ёки дезоксирибоза углеводи бўлган гликозидлар. Н. нуклеотидларнинг нуклеотидаза ферменти билан парчаланишидан келиб чиқади. Барча тирик организмлардаги нуклеин кислоталар ва нуклеотидлар таркибида бўлади. Н.нинг номи унинг молекуласига кирадиган асосга караб, Мас, аденин бўлса, аденозин, гуанин бўлса, гуанозин ва ҳоказо деб аталади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил